Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

"Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом таълим муассасасига Самарқанд вилояти вакили ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров ташриф буюрди.

 
 

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Зайниддин домла Эшонқуловнинг ташаббуси билан йўлга қўйилган иш режа асосида Хоразм вилоятидаги "Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом таълим муассасасига Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакили ўринбосари ҳамда Самарқанд туманидаги “Хўжа Ахрор Валий” жоме масжиди имом-хатиби Ёқубжон домла Мансуров ташриф буюрди.

Ташриф давомида Самарқандлик талабалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Ё.Мансуров Самарқанд вилоятидан мазкур илм даргоҳига келиб таҳсил олаётган талабалар билан яқиндан танишиб, дилдан суҳбатлашди. Ушбу давра суҳбатида Ёқубжон домла талаба ёшларга "Илм олишнинг фазли нақадар улуғ эканлиги" ҳақида маъруза қилиб бердилар. Шунингдек, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда Самарқанд вилоятидаги юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш каби масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбирдан сўнг, билим юрти билан келгусида ҳам малакали кадрлар тайёрлашда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича фикр алмашишди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати 


Киритилган вақти: 23/11/2022 12:13;   Кўрилганлиги: 370
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/faxriddin-ar-roziy-orta-maxsus-islom-talim-muassasasiga-samarqand-viloyati-vakili-orinbosari-yoqubjon-domla-mansurov-tashrif-buyurdi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 10:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг