Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Эҳтиёжманд оилалар кўнлига хурсандчиликлар улашилди

 
 

Бугун, вилоятимизда фаолият олиб бораётган бир қанча имом-хатиблар томонидан аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини эҳсон тариқасида тарқатдилар.

Жумладан, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Пайариқ тумани “Хўжа Исмоил” МФЙда яшовчи, ногиронлиги бор, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва кекса беморлиги бор 3 нафар оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга “Рамазон ҳадя” ларини улашди.
Қолаверса, Пайариқ тумани бош имом-хатиби Мансуржон домла Абдухолиқов вакиллик ходимлари Ҳ.Темиров ва М.Музраповлар билан биргаликда тумандаги “Аҳмад Яссавий” МФЙда яшовчи, 1-гуруҳ ногирони Т.Равшанов оиласига ташриф буюрдилар ҳамда ушбу хонадонда ташкил қилинган камтарона ифторлик дастурхонида иштирок этдилар.
Мазкур тардбирлар давомида кам таъминланган оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, қалбларига қувонч улашилди.


Киритилган вақти: 18/03/2024 15:48;   Кўрилганлиги: 1767
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ehtiyojmand-oilalar-konliga-xursandchiliklar-ulashildi
Чоп этилган вақт: 11/10/2025 09:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг