Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Эҳсон савобли амаллардандир

 
 

Аллоҳ таоло эҳсон ҳақида шундай марҳамат қилган:

Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир” (“Оли Имрон” сураси, 92-оят).

Оламларнинг Роббиси жаннатга эришишнинг йўлларидан бири бу – суйган нарсасидан эҳсон қилиш эканини баён қилмоқда. Инсон табиатида шундай бир нарса борки, ўзи суйган нарсасидан воз кечиб, уни эҳсон қилиш озгина қийинроқ туюлади. Аммо, ўйлаб қаралса воз кечаётган нарсаси унинг эвазига охиратда қўлга киритадиган мукофоти, яъни жаннатнинг олдида жуда арзимас нарса эканини тушуниб етади.

Иштихон туманида 11 та жоме масжид фаолият юритиб келмоқда. Туман имом хатиблари ўзларининг кунлик иш жараёнларида аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг муаммо ва камчиликларини тинглаш ҳамда уларни бартараф этиш борасида саъй ҳаракатда бўлиб келмоқдалар. Туман бош имом хатиби А.Яхшиликов бошчилигида имом хатиблар “Вақф” хайрия жамоат фондининг жойлардаги вакили сифатида хайр-эҳсон, мурувват ва саховат ойи бўлмиш муборак Рамазон ойи давомида 215 та иқтисодий ночор, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирон ҳамда бемор кишилар хонадонида бўлиб, уларга жами 12 280 000 сўм миқдорда пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва рўзғор анжомлари эҳсон қилдилар.

Рамазон ойи ҳар биримиз учун синов ва савобларни қўлга киритиш ойи. Бу муборак вақтдан эса унумли фойдаланмоғимиз, нафақат ибодатимизни, балки амалларимизни ҳам чиройли қилмоғимиз керак.

Аллоҳ таоло барчамизнинг тутаётган рўзаларимизни ва хайр-эҳсонларимизни қабул қилсин!


Киритилган вақти: 16/05/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1115
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ehson-savobli-amallardandir
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 02:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг