Дилларга ҳушнудлик улашилди!!!
Бугун 25 август куни мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан Жомбой тумани “Каттақишлоқ” маҳалласи “Узуновул” массивида туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳомийлар жалб қилинган ҳолда кам таъминланган 10 нафар оилалар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказиб берилди. Шунингдек, ушбу маҳаллада яшовчи, кам таминланган 15 та оилага янги уй калитлари топширилди. Хатна тўйлари нишонланаётган ёшларнинг ҳар бирига велосипед топширилди.
Тадбирни Жомбой туман ҳокими Собиров Қаюм Ҳамраевич очиб берди. Шундан сўнг, тадбир ташкилотчилари, хусусан, туман ҳокими Собиров Қаюм Ҳамраевич, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, маҳалла раиси ва бошқалар сўзга чиқиб, инсон манфаатлари амалда қадр топган мамлакатимизда савобли ва хайрли ишлар янада кўпайиб бораётганини таъкидлаб, тўй болаларга Ватан корига ярайдиган камарбаста инсонлар бўлишини ҳамда янги хонадонга эга бўлган оилаларга мамлакатимиздаги энг намунали оилалардан бўлишларини тилашди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 25/08/2020 12:17; Кўрилганлиги: 1337
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 11:11