Чекка ҳудудларда жума намози адо этилди.
Бугун Пастдарғом тумани бош имом-хатиби Озод домла Назаров ва Самарқанд шаҳри "Шоҳи Зинда" жоме масжиди имом-хатиби Самариддин домла Мирзаевар Ургут туманидаги "Қози Боймуҳаммад" ва "Узун" жоме масжидларига ҳамда Самарқанд шаҳар "Хўжа Юсуф" масжиди имом-хатиби Нодирхон домла Маллаев Жомбой туманидаги "Ушун тепа" масжидига ташриф буюриб Жума намозини жамоат билан бирга адо этдилар.
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Иштихон тумани бош имом-хатиби Алижон домла Якубов, Самарқанд шаҳри "Хўжа Исҳоқи Вали" жоме масжиди имом-ноиби Ислом домла Бобобеков ва Самарқанд тумани "Янгимасжид" жоме масжиди имом-хатиби Лутфулло домла Ибодуллаевлар Булунғур туманидаги "Кичик Килдон", "Сариқипчоқ" ва "Бешариқ Чангал" жоме масжидларига ташриф буюриб, "ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ СЎНГИ ВАСИЯТЛАРИ" мавзусида маъруза қилдилар ва Жума намозини жамоат билан бирга адо этдилар.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 05/11/2021 17:19; Кўрилганлиги: 1179
Чоп этилган вақт: 11/10/2025 00:46