Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Чеченистонлик меҳмонларнинг Самарқандга ташрифи амалга оширилди

 
 

Хабар берганимиздек, Чеченистонлик меҳмонларнинг ташрифи вилоятимизда давом этмоқда. Меҳмонларнинг ташрифи Имом Бухорий қадамжосининг зиёрати билан давом этди. Зиёрат сўнгида Қуръон тиловати қилиниб, Имом Бухорий ҳазратларининг ҳақларига ва барча марҳум мўмин мусулмонлар ҳаққига дуолар қилинди. Шунинг билан бирга меҳмонлар “Имом Бухорий” халқаро тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби билан яқиндан танишдилар.

Шундан сўнг, меҳмонлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини, Ҳазрати Ҳизр ва Шоҳи Зинда мажмуаларини зиёрат қилдилар. Меҳмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқуловлар ҳамроҳлик қилдидар.

Ўзекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 02/12/2021 14:50;   Кўрилганлиги: 1005
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/chechenistonlik-mehmonlarning-samarqandga-tashrifi-amalga-oshirildi
Чоп этилган вақт: 11/10/2025 02:32
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг