Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Байрам байрамга уланди

 
 

Икки кун аввал вилоятимизнинг Ургут туманида жойлашган туман “Мурувват” ногиронлиги борлар учун интернат уйида яшаб даволаниб келаётган 450 нафар 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бор фуқароларга туман бош имом хатиби Шоди домла Ҳақбердиев томонидан байрам совғалари улашилгани ҳақида хабар берган эдик.

30 декабр куни ҳам имомимиз “Мурувват” уйига келиб катта зиёфат ташкил этди. Байрам дастурхони атрофида йиғилганларга савғалар улашди ҳамда шундоғ кунлар боиси бўлган тинчлигимиз бардавом бўлиши, мурувват уйида яшаб даволанаётганларнинг барчалари соғайиб кетишларини тилаб қолди.

Ушбу тадбир туман бош имом хатиби томонидан ҳомийлар кўмагида декабр ойининг ўзида “Мурувват” уйига қилинган учинчи хайрия ёрдами бўлиб, кўрсатилган моддий кўмак қарийб юз миллион сўмни ташкил этади.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 30/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1652
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/bayram-bayramga-ulandi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 21:05
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг