Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

АМИР ҲАМЗА МАСЖИДИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ҚУРИЛМОҚДА!

 
 

Сўнгги йилларда юртимизда мисли кўринмаган бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бугун Самарқанд вилояти ҳам том маънодаги қурилишлар майдонига айланган. Нафақат шаҳар ва марказий жойларимиз, балки чекка-чекка қишлоқларимизда ҳам кўзни қувонтирадиган ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Бундай бунёдкорлик ишлари диний соҳани ҳам четлаб ўтгани йўқ. Ушбу гапимизнинг исботи ўлароқ жорий йилда вилоятимизнинг 16 та шаҳар ва туманларида 40 дан зиёд масжидларда янгидан қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, бугун, 20 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Зайниддин домла Эшонқулов Булунғур туманидаги янгидан қурилиши режалаштирилган  “Амир Ҳамза” жоме масжидининг 2000 намозхонни сиғдиришга мўлжалланган биносининг лойиҳа таклифи билан танишди ва масжидни биринчи қозиғини қоқиб берди.

Тадбир олдидан Қуръони карим тиловати қилинди ҳамда бир қўй сўйилиб қурбонлик қилинди. Ушбу барпо этилаётган жоме масжид Тошкент - Самарқанд йўналишидаги катта йўл ёқасида жойлашган бўлиб, мўмин-мусулмонлар ва йўловчи-сайёҳлар учун улкан хизмат қиладиган масжид бўлишини сўраб дуои хайрлар қилинди.

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 20/06/2020 16:23;   Кўрилганлиги: 1033
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/amir-hamza-masjidining-yangi-binosi-qurilmoqda
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 20:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг