239 нафар самарқандлик “Умра” зиёратига йўл олди
Бугун 239 нафар самарқандлик муборак “Умра” зиёратини адо этиш учун Самарқанд шаҳридан Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.
Зиёратчиларга вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Хайрулло Сатторов ва Самарқанд шаҳар бош имом–хатиби Н.Исламовлар зиёратчиларимизга Умра амаллари, сафар одоблари ҳақида тушунчалар бериб, уларнинг ҳақларига дуо қилдилар.
Зиёратчилар бугун 18:00 да “Тошкент-Жидда” йўналиши бўйича парвоз қилиб, Мадина шаҳрига етиб боришади ва бир неча кундан сўнг Маккаи мукаррамага йўл оладилар.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 29/01/2020 10:53; Кўрилганлиги: 1205
Чоп этилган вақт: 09/11/2024 02:18