Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасидаги талабалар билан урашув ўтказилди

 
 

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Зайниддин домла Эшонқуловнинг ташаббуси билан йўлга қўйилган иш режа асосида Қашқадарё вилоятидаги “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасига Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакили ўринбосари ҳамда Самарқанд туманидаги “Хўжа Ахрор Валий” жоме масжиди имом-хатиби Ёқубжон домла Мансуров ташриф буюрди.

Ташриф давомида Самарқандлик талабалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Ё.Мансуров Самарқанд вилоятидан мазкур илм даргоҳига келиб таҳсил олаётган талабалар билан яқиндан танишиб, дилдан суҳбатлашди. Ушбу давра суҳбатида Ёқубжон домла талаба ёшларга "Илм олиш игна билан қудуқ қазиш кабидир” мавзуси ҳақида маъруза қилиб бердилар. Шунингдек, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда Самарқанд вилоятидаги юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш каби масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбирдан сўнг, билим юрти билан келгусида ҳам малакали кадрлар тайёрлашда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича фикр алмашишди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 30/11/2022 16:57;   Кўрилганлиги: 358
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/xoja-buxoriy-orta-maxsus-islom-talim-muassasasidagi-talabalar-bilan-urashuv-otkazildi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 14:39
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг