Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Отинойиларга гувоҳномалар топширилди

 
 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4436 сонли қарори ижроси юзасидан отинойиларнинг касбий маҳоратини ошириш, билим ва кўникмаларини такомиллаштириш ҳамда отинойилик фаолияти билан шуғулланишлари учун махсус лицензия билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17-20 июнъ кунлари вилоятимизда фаолият олиб бораётган отинойилар учун аттестация (имтиҳон) синовлари ўтказилди.

Бугун ушбу имтиҳон жараёнлари ўз ниҳоясига етганлиги муносабат билан вакиллик биносида вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, Дин ишлари бўйича қўмита ходималари М.Абдуллаева ва Ф.Абдурахимова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари Ж.Хатамов ва С.Арзиқулов, Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Д.Мамадқулов, жойлардаги шаҳар-туман бош имом-хатиблари ҳамда бош отинойилар иштирокида аттестация (имтиҳон)дан муваффақиятли ўтган отинойиларга гувоҳнома топшириш маросими бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов очиб бердилар. Шундан сўнг, Дин ишлари бўйича қўмитанинг бўлим бошлиғи Ф.Абдурахимова сўзга чиқиб, халқ орасида отинойиларнинг оилалар тотувлиги, диний экстремизм ва ақидапарастлик  ғояларини Ислом динига зид эканлиги борасида тушунча ва тарғибот ишларини амалга оширишдаги ўрни нақадар катта аҳамиятга  эга эканлигини таъкидлаб, уларни ушбу имтиҳон синовларидан муваффақиятли ўтганликлари учун муборакбод этдилар. Тадбир сўнгида отинойиларга навбатдаги гувоҳномаларни топшириш маросими амалга оширилди.

Аллоҳ таоло отинойиларимизга халқимизнинг маънавий-маърифий дунёқарашларини бойитиш йўлида сарф этаётган беминнат меҳнат, хизмат  ва вақтларининг ажру мукофотини зиёда қилсин.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 20/06/2020 19:02;   Кўрилганлиги: 1523
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/otinoyilarga-guvohnomalar-topshirildi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 14:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг