Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Отинойилар учун бир кунлик ўқув семинари ташкил қилинди!

 
 

Республикамизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломташтириш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”нинг 12-бандини ижроси юзасидан бугун, 16 март куни Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар учун бир кунлик ўқув семинари ташкил қилинди.

Семинарга Самарқанд шаҳар “Дамариқ” жоме масжиди имом-хатиби Нурсултонхон домла Абдуманнонов, вилоят бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят бош отинойиси Н.Темирова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали кафедра мудири, Доцент Ҳусан Жўрақулов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар масалалари бўйича Самарқанд вилоятидаги мутахассиси Нажмиддинова Сарвиноз ва вилоят “Аёллар тарғибот гуруҳи” раҳбари Саноат Зоҳидовалар белгиланган мавзуларда ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Ўқув семинари давомида отинойилар томонидан берилган саволларга мутахассислар батафсил жавоб бердилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 17/03/2022 08:38;   Кўрилганлиги: 501
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/otinoyilar-uchun-bir-kunlik-oquv-seminari-tashkil-qilindi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 15:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг