Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ-2019 кўрик танловининг биринчи босқичи бошланди

 
 

Жорий йилнинг 24 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 11 мартдаги 01А/032-сонли буйруғи асосида Самарқанд вилояти вакиллиги тасарруфидаги 285 та масжид имом-хатиби ва имом-ноиблари ўртасида “Энг маърифатли имом-2019” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик танлов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан тузилган ҳайъат аъзолари – Хайрулло Саттаров (вилоят бош имом хатиби ўринбосари) – ҳайъат раиси, Ёқубжон Мансуров (вилоят бош имом хатиби ўринбосари) – ҳайъат раиси ва Сарвархўжа Бобоев (вилоят вакиллиги мутахассиси) – ҳайъат аъзоси ҳамда Ҳасан Темиров (вилоят вакиллиги мутахассиси) – котиби иштирокида ўтказилди.

Кўрик танлов якуний натижалари бўйича шаҳар ва туман босқичида қуйидаги имом-хатиб ва имом-ноиблар “Биринчи” ўринни эгалладилар:

Самарқанд шаҳар “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди имом-хатиби Махмудов Зафар;

Самарқанд тумани “Хўжа Ахрори Валий” жоме масжиди имом-хатиби Б.Шарипов;

Тайлоқ тумани “Жумабозор” жоме масжиди имом-хатиби С.Абулсаидов;

Жомбой тумани “Кўктўнли бобо” жоме масжиди имом-хатиби Н.Хидиров;

Булунғур тумани “Сариқипчоқ” жоме масжиди имом-хатиби М.Жомонқулов;

Пахтачи тумани “Болғали” жоме масжиди имом-хатиби М.Бердиев;

Нарпай тумани “Нақшбандий” жоме масжиди имом-ноиби С.Саламов;

Иштихон тумани “Зарбанд” жоме масжиди имом-хатиби М.Раббимов;

Қўшработ тумани “Ғойиб ота” жоме масжиди имом-хатиби С.Тўхташов.

“Иккинчи” ўринни эгалладилар:

Самарқанд шаҳар “Лоҳутий” жоме масжиж имом-хатиби Ў.Умирқулов;

Самарқанд тумани “Хожи Домла Яхши” жоме масжиди имом-хатиби У.Нормуродов;

Тайлоқ тумани “Хўжа Сакко” жоме масжиди имом-хатиби Ж.Норбутаев;

Жомбой тумани “Иброҳим ота” жоме масжиди имом-ноиби У.Жўраев;

Булунғур тумани “Ғиштли ота” жоме масжиди имом-хатиби Х.Кулиев;

Пахтачи тумани “Қораминос” жоме масжиди имом-хатиби М.Саттаров;

Нарпай тумани “Суфи Зийрак” жоме масжиди имом-хатиби Ш.Махмудов;

Иштихон тумани “Оққўрғон” жоме масжиди имом-хатиби Б.Қўлдошов;

Қўшработ тумани “Қийқим” жоме масжиди имом-хатиби Э.Абдувоҳидов.

“Учинчи” ўринни эгалладилар:

Самарқанд шаҳар “Дамариқ” жоме масжиди имом-хатиби Н.Абдуманнонов;

Самарқанд тумани “Имом Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби И.Рўзиев;

Талоқ тумани “Гадой Қушчи” жоме масжиди имом-хатиби И.Ибодуллаев;

Жомбой тумани “Ушун тепа” жоме масжиди имом-хатиби И.Хидиров;

Булунғур тумани “Исори Ўроқли” жоме масжиди имом-хатиби В.Сайдуллаев;

Пахтачи тумани “Ғойиб ота” жоме масжиди имом-хатиби Э.Боқиев;

Нарпай тумани “Кўк ота” жоме масжиди имом-хатиби А.Шукуров;

Иштихон тумани “Бойлата” жоме масжиди имом-хатиби Э.Тўхтаев;

Қўшработ тумани “Қовунчи” жоме масжиди имом-хатиби А.Ахмедов.

Имом-хатиб ва имом-ноиблари ўртасидаги “Энг маърифатли имом-2019” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи давом этмоқда....

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 24/06/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1877
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/eng-marifatli-imom-2019-korik-tanlovining-birinchi-bosqichi-boshlandi
Чоп этилган вақт: 16/04/2024 14:52
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг