Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

ЭҲСОН ОШИ ТАРҚАТИЛДИ

 
 

Айни кунларда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида ҳомийлар ва саховатпеша инсонлар томонидан амалга оширилаётган хайрия тадбирлари кишига Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча мўмин бўла олмайди» (Имом Бухорий ривояти), деган муборак ҳадисларини эслатади.

Куни кеча Ургут тумани бош имом-хатиби Ҳ.Ибрагимов ташаббуси билан Ургут туманидаги Ободонлаштириш ташкилотининг 200 дан зиёд ишчи ходимларига 50 килограмм ош тайёрланиб, эҳсон қилинди.

Аллоҳ таоло бундай хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшаётган азизларимизга улуғ ажрларни берсин. Қилган харажатларини ҳам молиявий, ҳам маънавий жиҳатдан тўлдирсин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 18/01/2023 10:41;   Кўрилганлиги: 250
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/ehson-oshi-tarqatildi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 20:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг