Самарқандда Хайрия тадбирлари давом этмоқда.
"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Шу муносабат билан "ВАҚФ" хайрия жамоат фонди “Биз сиз билан биргамиз” шиори остида барча вилоятларда навбатдаги саховат-хайрия тадбирини амалга ошириб ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонларга зарурий озиқ-овқат "ВАҚФ" хайрия пакетлари тарқатилди.
Муфтий ҳазратлари Каттақўрғон туманида
Жорий йилнинг 18-июнь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқандга ташриф буюрдилар.
Муфтий ҳазратлари Қўшрабод туманидаги “Жўш Ота” жоме масжидида
Хабар беганимиздек Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовлар вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мамадкулов ҳамроҳлигида Қўшробод туманида жойлашган “Жўш Ота” жоме масжидида намозхонлар учун яратилган шарт шароитларни кўздан кечирдилар.
Муфти ҳазратлари Қўшрабод туманида
Хабар беганимиздек Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовлар вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мамадкулов ҳамроҳлигида Қўшробод туманида жойлашган “Домла Камолиддин Оҳун” жоме масжидини қайтадан қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг масжид жамоаси билан дилдан суҳбатлашиб шундай дедилар қурилиш ишларини жадаллаштириб тез кунларда намозхонларга топширишини айтдилар.
Муфти ҳазратларининг Самарқандга ташрифи бошланди...
Бугун, 17 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовнинг Самарқанд вилоятига ташрифлари бошланди.
ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ
Аллоҳга беадад шукрки, юртимиздаги икки мингдан зиёд масжидларимиз кундан-кунга обод бўлмоқда. Кўп масжидлар замонавий шаклда таъмирланиб, чиройли ва қулай ҳолатга келтирилмоқда. Халқимиз бундай жоме масжидларда ибодатларини хотиржам адо этаётганларидан мамнунлар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимининг Самарқанд вилоятидаги ходимлари хизматининг юксак эътирофи
Муҳтарам ва азиз динимиз хизматчилари!
Дарҳақиқат, пандемия даврида ва турли табиий офатлар туфайли юртимиз аҳлининг бошига тушган синовларнинг оқибатларини бартараф этишда барча диний ходимлар, шулар қатори имом-хатиб ва ноиблар, маҳалла муллалари, отинойилар ҳам ҳақиқий пешволик мақомини намойиш этдилар.
Яшил ҳудудлардаги масжидларда тайёргарлик ишлари кўздан кечирилди
Хабарингиз бор куни кеча 05.06.2020 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёноти ҳамда масжид иш фаолиятини санитария-эпидемиологик қоидаларга мувофиқ юритиш ва фуқароларнинг масжидлардаги ибодатларини адо этиш учун зарур шарт-шароитларни ҳозирлаш тўғрисида 01А/67 сонли буйруғи эълон қилинган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан БАЁНОТИ
Ҳурматли юртдошлар!
Аллоҳга шукрки, мамлакатимизда коронавирус касаллиги билан боғлиқ вазият ижобий томонга ўзгариб бориши баробарида ҳудудларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифага ажратилган ҳолда карантин мезонлари юмшатиб борилмоқда.
Бош имом-хатиблар ZOOM видео конференцияси орқали онлайн йиғилишда иштирок этдилар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан замонавий технология ва усуллардан фойдаланган ҳолда ZOOM платформаси орқали шаҳар ва туман бош имом-хатиблари билан онлайн йиғилиш ташкил қилинди.
ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА ХАЙРИЯ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ
Бутун дунёда коронавирус касаллиги кенг тарқалган ҳозирги оғир пайтда юртимиз аҳолисининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ташаббуси билан “ВАҚФ” хайрия жамоат фондининг Самарқанд филиали билан ҳамкорликда, Самарқанд шаҳри ва Нуробод туманидаги 150 нафар муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.
Рамазон ойидан кейин 6 кун тутиладиган рўза шартлари ҳақида
Ҳижрий тақвим бўйича Рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз.
Бу ойнинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир”.
Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити
Қадрли ва муҳтарам ватандошлар!
Авваламбор, сиз азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, нуроний отахон ва онахонларимизни, қадрли ака-укаларимиз, опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни, иймон-эътиқодли халқимизни муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклаб, самимий тилакларимни билдираман.
Рамазон ҳайити муносабати афв этилганларнинг 12 нафари Самарқанддан.
Муқаддас ислом динимиз инсонларни кечиримли бўлишга тарғиб қилади. Чунки кечиримли бўлишда инсонлар учун кўп манфаатлар бор. Аввало, Кечирган инсон ўзини енгил тортиб, Аллоҳдан бўладиган ажрга лойиқ бўлса, кечирилган инсон эса кечиргучига нисбатан бўлган адовати кетиб, қалбида унга нисбатан илиқлик ва меҳр пайдо бўлади.
Рамазон ҳайити муносабати билан 258 киши афв этилди
Президентимиз Рамазон байрами арафасида жазо ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 258 нафар фуқарони афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.




















