Ахборот хизмати

Муфтий ҳазратлари абитуриентларга муваффақият тиладилар

Бугун, 3 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жоме масжиди ҳовлисида Ҳадис илми мактабига янги ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ижодий имтиҳонлар бошланиши муносабати билан юртимиздаги барча абитуриентларга Аллоҳ таборака ва таолодан муваффақият тиладилар. Шунингдек, муфтий ҳазратлари Ҳадис илми мактаби абитуриентларига омад тилар эканлар Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий каби алломаю-аждодларга муносиб ворис бўлишга жидду жаҳд қилишга чорладилар. Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган мазкур олий даргоҳда энг замонавий шарт-шароитлар ҳозирлангани ва ўтган ўқув йилида 12 нафар талаба энг юқори имкониятларда таълим олганларига алоҳида урғу қаратдилар.
Таъкидлаш жоизки, бу йилги имтиҳонларни ташкил қилиш ва ўтказиш аввалги йиллардагидан ўзгача бўлмоқда. Абитуриентлар учун очиқ майдонларда етарли ўринлар ҳозирланган бўлиб, имтиҳон жараёнлари интернет орқали онлайн узатиб борилмоқда. Мазкур ишлар карантин талабларига амал қилиш баробарида имтиҳонларнинг ҳаққонийлиги ва шаффофлигини тўла таъминлайди.

 

Ўзбекистонда жума намозлари 4 сентябрдан адо этилади

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилди.
Ушбу қарорга мувофиқ, юртимиздаги жоме масжидларда жума намозлари 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб адо этилишига рухсат этилди.

 

3 сентябрь куни мадрасаларга кириш имтихони жараёнлари онлайн узатилади

3 сентябрь куни Ҳадис илми мактабига 2020-2021 ўқув йили учун имтиҳонлар ўтказилади. Бу йилги имтиҳонларини ташкил қилиш ва ўтказиш аввалги йиллардагидан кўра ўзгача бўлиши режалаштирилган. Абитуриентлар очиқ майдонларда етарли ўринлар ҳозирланган бўлиб, имтиҳон жараёнлари интернет орқали онлайн узатиб борилади. 

 

БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.

 

Қатағон қурбонлари руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.

Мажмуадаги рамзий қабр ёнида қатағон қурбонлари руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди. Шу ерда нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлди.

 

 

Ўзаро никоҳи ҳаром бўлганларга никоҳланиш (ўн тўртинчи мақола)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқаларнинг яна бир кўриниши ўзаро никоҳланиши ҳаром бўлганларнинг никоҳланишидир.

 

Масжидлардаги бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди

Куни кеча 28 август куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Қўшробод туманида жойлашган, яқинда миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарига тўла мос қуриб битказилган  “Жўш ота” жоме масжидининг янги биносига ташриф буюрди. Ташриф чоғида вилоят бош имом-хатиби бу даргоҳда олиб борилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

 

Фаол имом хатиблар тақдирланди

Бугун, 28 август куни Самарқанд вакиллиги биносида Давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан вилоятимиздаги энг фаол имом-хатиб, имом-ноиб ва соҳа вакилларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов тадбирга йиғилганларни яқинлашиб келаётган мустақилликнинг 29 йиллиги билан қутлаб, масжид фаолиятида холис хизмат қилаётган барча ходимларга самимий миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг фидокорона меҳнатлари, чуқур билими, тажрибаси, намунали хулқи, фидокорлиги билан Аллоҳнинг байтига, динимизга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган имом-хатиб, имом ноибларидан иборат ўн нафар соҳа ходимлари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирланди. Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида, динимизнинг ривожи, Ватанимизнинг равнақи борасидаги барча солиҳ амалларининг ҳусни қабул бўлишини сўраб, дуолар қилинди.    

 

Президент Фармони билан 113 нафар фуқаро афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев энг азиз умуммиллий байрамимиз – Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

 

Тошкент ислом институтида кундузги ва модуль таълими йўналишлари учун ўтказиладиган кириш имтиҳонларини ўтказиш бўйича маълумот

Пандемия шароитида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонларини очиқ майдонларда ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

 

Жойларга ташриф давом этмоқда...

Бугун, 27 август эрта тонгдан Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ургут туманида жойлашган, яқинда миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарига тўла мос қуриб битказилган  “Чубин” жоме масжидининг янги биносига ташриф буюрди. Ташриф чоғида вилоят бош имом-хатиби бу даргоҳда олиб борилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

 

АЛЛОҲНИНГ МУҲАРРАМ ОЙИДАГИ НАФЛ РЎЗАЛАР ҲАФТАСИГА МАРҲАБО!

АЛЛОҲНИНГ МУҲАРРАМ ОЙИДАГИ НАФЛ РЎЗАЛАР ҲАФТАСИГА МАРҲАБО!

 

МУБОРАК АШУРО ОЙИНИНГ МУБОРАК ФАЗИЛАТЛАРИ

Ҳозирги ойларимизни номлари тақвимларда «муҳаррам» деб ёзилсада, бизни доно халқимиз неча асрлардан бери бу ойларни «ашуро» (араб т. «ўн кунлик») ойи деб улуғлаб келган. Шунинг учун ҳам шундай  улуғ, муқаддас, фазилатли ойларнинг ҳурмат-шарофатларидан, муқаддас пок Ислом динимизга бўлган беқиёс меҳри юзасидан, пайғамбарларимизга бўлган камоли эҳтиромидан ва чексиз ҳурматидан ота-бобокалонларимиз ўзларининг шакардан ширин фарзандларини «Ашурали», «Ашурбек», «Ашургул», «Ашурахон», «Ашурмат», «Муҳаррам», «Муҳаррамбек», «Муҳаррамхон» каби исмлар билан номлаб келган. Сабаби – бу ойда инсоният тарихидаги кўп пайғамбарларнинг ҳаётларида оламшумул воқеалар содир бўлган.

 

Ғафлатда қолманг! Жамоат намозининг 6 фазилати

Жамоат намози – савоби улуғ ибодат. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жамоат намози ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг