Ахборот хизмати

“Жўш ота” жоме масжидида Жума ибодати адо этилди

Бугун, 4 декабръ куни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов вилоятимизнинг олис Қўшработ туманидаги чекка ҳудудда жойлашган, жорий йил бошида биноси тўлиқ реконструкциядан чиқарилган “Жўш ота” жоме масжидига ташриф буюрди. Мазкур масжид жамоаси ва намозхонлар билан мулоқот қилинди.

 

Хайр-эҳсоннинг яхшиси бу қийинчилик ва муҳтожлик вақтда қилинганидир

Хайр-саҳоват, меҳр-оқибат, сийлаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо соҳибига зийнат бўлиб келган. Бундай олийжаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади.

Хайр-эҳсоннинг яхшиси бу қийинчилик ва муҳтожлик вақтда қилинганидир.

 

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов Индонезя сайёҳлик кампанияларининг вакиллари билан Зоом платформаси орқали ўтказилган онлайн конференцияда қатнашди

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов жорий йил 3 декабр куни  Индонезя сайёҳларини Ўзбекистонга жалб қилиш мақсадида Индонезя сайёҳлик кампанияларининг вакиллари билан Зоом платформаси орқали ўтказилган онлайн конференцияда қатнашди.

 

Ибодатдан кейинги энг афзал амаллардан бири – мўминлар қалбига хурсандчилик улашиш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ибодатдан кейинги энг афзал амаллардан бири – мўминлар қалбига хурсандчилик улашиш”, деб марҳамат қилганлар.

Ҳақиқатан ҳам, бир инсонга яхшилик қилиб, унинг кўнглини кўтариш, руҳий тасалли бериш – динимизда ажри улуғ амал ҳисобланади. Мана шундай ҳикматни ўзига шиор қилиб олган Ургут тумани бош имом-хатиби Шоди домла Ҳақбердиев савобли ишлар қилишда давом этмоқда.

 

Нишонга урилган гаплар: Эй нафс! Сени тенгинг бир нафас...

Бугуннинг чорасини кўриб, эртага эҳтиёжи қолмаган киши ақллидир.
Тенглик ҳукм сурган жойда сотқин, алдамчи эҳтирослар, ғам-ғусса бўлмайди.

Абу Райҳон Беруний

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги биносида шаҳар ва туманлар бош имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун 1 декабр куни ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги биносида шаҳар ва туманлар бош имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бош имом-хатибларнинг жорий йилда амалга оширган маънавий, марифий ва бошқа жабҳаларда  бажарган ишлари сархисоб қилинди. 

 

Аллоҳ таолони севасиз-ми?

هل تحب الله ؟

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", деганлар.

Демак, бомдод намозини ўқиб бўлиб, Аллоҳни зикр қиласиз. Аллоҳни зикр қилишнинг энг афзали Қуръон тиловатидир.

 

Муфтий ҳазратлари сурхондарёлик имом-хатиблар билан учрашдилар

25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмоновнинг Сурхондарё вилоятига хизмат сафарлари давом этди.

 

Муфтий ҳазратларининг Сурхондарё вилоятига сафарлари бошланди

Бугун, 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов Сурхондарё вилоятида диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, имом-хатиблар ва аҳоли вакиллари билан учрашиш мақсадида ушбу вилоятга сафарлари бошланди.

 

Жума куни билан табриклаш

Яқин йиллардан бери баъзилар томонидан: ““Жума айёмингиз муборак бўлсин”, “Жума муборак” дейиш мумкин эмас, чунки, жума куни қиёмат куни бўлади, қачонки биз маҳшаргоҳдан ўтиб жаннатда йиғилганимиздагина “жума муборак бўлсин”, деб айтамиз. Жума билан табриклаш бидъат, чунки, Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобалар бир-бирларини жума билан табрикламаган” деган ҳар хил гап-сўзлар тарқалиб қолди. Бу гап-сўзларга қисқа жавоб шуки, мўмин-мусулмонлар ўзаро бир-бирларига соғлиқ-саломатлик тилаб, Жума куни билан табриклашлари мубоҳ (савоб ҳам, гуноҳ ҳам бўлмайдиган) амаллардандир.

 

Амалларнинг қайси бири афзал?

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Намознинг (нимаси) афзал?» деб сўралди. У зот:

«Қунут(қиём)нинг узуни», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

 

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар учрашуви ўтказилади

Шу йил 27-28 ноябрь кунлари Нигер пойтахти Ниамей шаҳрида “Тинчлик ва тараққиёт йўлида терроризмга қарши курашда аҳдлашув” мавзусида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котибияти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 47-сессияси ўз ишини бошлайди.

 

Нишонга урилган гаплар: Қалбаки мақташ ҳақоратлашдир, пойдеворсиз қурилган бино қулайди.

Ҳақиқатни доимо такрорлаб туриш зарур, чунки бизга адашишни ҳам доимо эслатиб туришади.

Гёте

***

 

“Вақф” хайрия жамоат фондига янги раҳбар тайинланди

Бугун, 19 ноябрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси вазифасига тайинланди. Бу ҳақда “Вақф” хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши йиғилишида эълон қилинди. Фонднинг аввалги раҳбари Искандар Халилов бошқа ишга ўтказилди.
Абдураҳмонов Яҳё 1985 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1999-2003 йилларда Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасини тамомлаган. 2004-2008 йилларда Тошкент ислом институтида таълим олган. Шу давр оралиғида Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университетида малака оширган.

 

Қор парчаси – мўъжиза

Қишда қор ёғишини томоша қилиш завқли иш. Тўғрими? Ҳамма жой оппоқ қорга бурканади, атроф мусаффо, ҳаво топ-тоза, учиб-учиб тушаётган қор парчаларига қўлингизни тутсангиз, кафтингизга қўниб эриб кетади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг