Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Исломобод” жоме масжидига ташриф буюрдилар
Куни кеча 10 январ куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов билан биргаликда Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “Исломобод” жоме масжидида олиб борилаётган бунёдкорлик ва режалаштирилган таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишдилар.
Аллоҳ таолога маконларнинг энг яҳшиси масжидлардир
Кейинги йилларда улуғ алломалар номлари билан боғлиқ зиёратгоҳлар, мақбаралар, масжид ва мадрасаларни асл ҳолига қайтариб, уларни қайта тиклаш, обод қилиш, миллий қадриятларимизни асраш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга кенг кўламда эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар халқаро жамоатчилик эътирофида
Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия аъзолари бағрикенглик тамойили асосида тинч-тотув яшаб келишмоқда. Турли миллат ва дин вакилларининг ҳар қандай тажовуздан бехавотир ўз ибодатларини эмин-эркин адо этишлари жамият барқарорлигининг муҳим кўрсаткичларидан саналади.
САХОВАТ – ЖАННАТ КАЛИТИ
Дунёда ҳеч бир халқ ёки миллат ҳаёт синовларидан, тақдирнинг кутилмаган зарбаларидан четда қолмайди. Жаҳон миқёсида серталафот кечаётган жорий йилда халқимиз бошига ҳам оғир синовлар келди.
Айниқса, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси, Сардоба ва Бухорода рўй берган офатлар, улар оқибатида келиб чиққан иқтисодий, ижтимоий қийинчиликлар матонатли халқимизни яна бир бор имтиҳондан ўтказди, иродасини тоблади.
Ёшлар ватанига муносиб бўлиши шарт!
Президент Шавкат Мирзиёев биринчи марта ўтказилаётган Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюриб, нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз нутқида Учинчи Ренессанс ва ёшларга оид бир қанча масалаларга тўхталди.
Юртимиз раҳбари мамлакатимизда биринчи бор ўтказилаётган ушбу анжуман билан барчани табриклади ва нутқининг аввалида: “Мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман”, — деди.
ДИҚҚАТ! «ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2020» Энг яхши масжид ва имом-хатибга овоз беринг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг ҳудудий вакилликлари томонидан 2020 йилда фаол хизмат қилган, ўз йўналишларида намунали фаолият кўрсатаётган имом-хатибларни эътироф этиш, масжидларни ҳар жиҳатдан обод этишда фаол хизмат қилаётган ходимларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида интернет фойдаланувчилари ўртасида илк бор кенг қамровли сўров ўтказилмоқда.
Унутилаётган суннатлар (30-суннат): Кўп истиғфор айтиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, мен Аллоҳга бир кунда юз марта истиғфор айтаман", дедилар (Имом Бухорий ривояти). Бошқа ҳадисда эса: "Етмиш мартадан кўпроқ" (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёлари ва саховатлари
276. Жобир розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бир киши бир нарса сўраган бўлса, у нарса ўзларида бор бўла туриб ҳаргиз йўқ демаганлар. Агар йўқ бўлса, ваъда қилар ёки ҳақига яхши дуо қилардилар.
360 та зиёратгоҳда қурбонлик маросимлари, барча масжидларда Қуръон хатми — «Вақф» фонди 6 кун хайрия тадбирлари ўтказади
Аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан хайрия тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.
Хайрия тадбирлари 2020 йил 25-30 декабрда (6 кун) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг барча туман/шаҳарларида ўтказилади.
Музаккир – эслатувчининг одоби ҳақида
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Музаккир яъни даъватчида бўлиши шарт бўлган энг биринчи хислат бу солиҳликдир, чунки солиҳ бўлмаса, ақлли кишилар ундан қочиб, фақат нодонлар эргашади. Натижада олам фасод бўлади. Солиҳ бўлмаса, сўзи қалбларга фойда бермайди.
Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Каттақўрғон шаҳридаги масжидларда олиб борилаётган ишлар билан танишди
Бугун, 23 декабръ куни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Каттақўрғон шаҳрига ташриф буюрдилар.
Ташриф ушбу шаҳарда жойлашган “Муҳаммад Нақиббек” жоме масжидида намозхонлар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан танишишдан бошланди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, яқинда мазкур масжид таҳоратхонасининг янги, ҳар томонлама қулай биноси фойдаланишга топширилган эди. Зайниддин домла Эшонқулов мазкур тахоратхонада намозхонлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Бир савол сўрасам: Бомдод намозининг фарзини жамоат билан ўқиган, суннатини кейин ўқийди-ми?
— Масжидга бомдод намозига борганимизда, биз намознинг суннатини ўқий бошласак, жамоат фарзини ўқишни бошлаб юборишди. Биз ҳам жамоатга қўшилиб, фарзга ўтиб кетдик. Бировлар фарздан кейин суннатини ўқиса бўлади, дейишса, баъзилар бўлмайди, дейишяпти. Бировлар эса суннатини ўқимай фарзига ўтиб бўлмайди, дейди. Қандай йўл тутишимиз керак?
Муфтий ҳазрат халқаро онлайн анжуманда нутқ сўзладилар
Шу йил 17 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг истиқболдаги режаларига бағишланган халқаро онлайн анжуманда иштирок этиб, нутқ сўзладилар.
Вилоятидаги энг фаол имом-хатиб, имом-ноиб ва соҳа вакиллари тақдирланди
Бугун, 17 декабр куни Самарқанд вилоятидаги энг фаол имом-хатиб, имом-ноиб ва соҳа вакиллари тақдирланди.




















