ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги биносида шаҳар ва туманлар бош имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун 1 декабр куни ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги биносида шаҳар ва туманлар бош имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бош имом-хатибларнинг жорий йилда амалга оширган маънавий, марифий ва бошқа жабҳаларда бажарган ишлари сархисоб қилинди.
Шунингдек, Мавлид ойи муносабати билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳақида танлов ташкил этилган эди. Бугун сийрат танловини якуний натижаси эълон қилинди. Танловда фаол иштирок этган имом-хатибларга эсдалик учун илм зиёси бўлган китоблар совға қилинди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 01/12/2020 15:27; Кўрилганлиги: 1167
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 06:37