Ахборот хизмати

ҚУРЪОНИ КАРИМ МУСОБАҚАСИ ЯКУНИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноблари 2017 йил 1 сентябрда “Ҳазрати Имом” мажмуасида давлат, жамоат ва диний соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази биргаликда Республикада оммавий суратда ва турли босқичларда Қуръон қироати мусобақаларини ўтказиш бўйича топшириқ берган эдилар. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан юртимиз бўйлаб жойларда мусобақанинг дастлабки босқичи (туман) юқори савияда ўтказиб келиняпти.

 

ҒОЛИБЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

2018 йил 23 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоят вакиллигида 18-21 январь кунлари ўтказилган Қуръони карим мусобақасининг ҳудудий босқичида ғолибликни қўлга киритганлар билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Қорилар

Қуръон Аллоҳ каломи Пайғамбардан меъросдир

Ўқиб амал қилмоқлик мўминларга чин ростдир

 

Бир кунда 124 та мактабда тарғибот ишлари олиб борилди

11 январь куни Пастдарғом туман бош имом хатибининг ташаббуси билан туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги имом хатиблар, имом ноиблари навбати билан 124 та мактабда ўқувчилар билан долзарб мавзуларга оид учрашувлар ўтказдилар.

 

ОЛИС ТУМАНЛАРГА САФАР

2018 йил 12 январ жума куни Ўзбекиcтон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов олис туман – Нурободга ташриф буюрди.

 

Баркамол авлод тарбияси йўлида

Жамиятимиз ҳаётида юз бераётган янгиланишлар ўз ўрнида таълим-тарбия соҳасида ҳам кенг кўламли вазифаларни юзага чиқармоқда. Айниқса, ёш авлодни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, уни замон талаблари, руҳига мос баркамол шахс қилиб вояга етказишга бўлган эҳтиёж ортмоқда.

 

Қуръони карим мусобақаси бошланишига саноқли кунлар қолмоқда

Маълумки ҳозирда юртимиз бўйлаб Қуръони карим мусобақасига қизғин тайёргарликлар кетмоқда. Вилоятимизда ҳам мусобақани юқори савида ўтказиш учун алоҳида эҳтимом билан ёндашилган.

 

Олий Мажлисга мурожаат жамиятга мурожаат демакдир

2018 йил 9 январ куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабр куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этган Мурожаатномасининг мазмун моҳиятига бағишланган катта йиғилиш бўлиб ўтди.

 

ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИДАН ИЛҲОМЛАНИБ

Маълумки, муҳтарам юртбошимиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этган Мурожаатномаси юртимиздаги барча оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб борилди. Давлатимиз раҳбарининг мамлакат тарихида биринчи марта парламентга мурожааномаси бу нафақат парламентимизга, балки бевосита халқимизга бўлган тарихий мурожаатидир. Ушбу мурожаатнома бутун Ўзбекистон халқининг қалбидан мустаҳкам жой олди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Йил одами

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, анъанага кўра, якунланаётган йил якунлари бўйича одамларнинг ижтимоий кайфиятини ўрганиш мақсадида мамлакатимиз аҳолиси ўртасида сўров ўтказди. Бу Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “muslim.uz” сайти ЎзА га асосланиб хабар беради.

Сўровда мамлакатимизнинг барча вилоят ва ҳудудларида истиқомат қилаётган турли ижтимоий тоифалар, этник гуруҳлар, конфессия ва касбларга мансуб 18 дан 70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этди.

Сўров натижаларига кўра, фуқароларимизнинг мутлақ аксарияти (90,5 фоизи) учун 2017 йил фаровонлик йили, ўзи ва оиласи ҳаётида ижобий ўзгаришлар рўй берган йил сифатида эсда қолади. Янги йилни Ўзбекистон аҳолиси яхши, кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда. Фуқароларнинг 83 фоизи ўзларини бахтли ҳис қилмоқда, дейилади сўров натижаларида.

Респондентларнинг 80 фоизидан ортиғи кириб келаётган 2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили янада муваффақиятли бўлишига ишонч билдирган

Ижтимоий сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Йил одами сифатида эътироф этилган.

 

Байрам байрамга уланди

Икки кун аввал вилоятимизнинг Ургут туманида жойлашган туман “Мурувват” ногиронлиги борлар учун интернат уйида яшаб даволаниб келаётган 450 нафар 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бор фуқароларга туман бош имом хатиби Шоди домла Ҳақбердиев томонидан байрам совғалари улашилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Мурувват уйида катта байрам

28 декабр куни вилоятимизнинг Ургут туманида жойлашган туман “Мурувват” уйида катта байрам ташкил этилди.

 

Охирги машғулотлар ўтказилди

28 декабр пайшанба куни имом хатиблар учун ташкил этилган “маънавият соат”ларининг 2017 йилдаги охирги машғулотлари ўтказилди.

 

Умра-2018 мавсуми зиёратчилари Самарқандда

26-27 декабр кунлари Тошкент вилоятидан “Умра-2018” мавсуми зиёратчилари ҳамда илгари турли диний ёт оқимлар таъсирига тушиб қолгани сабабли озодликдан маҳрум этилган ва тўғри йўлни англаб етгани эътиборидан авф қарори асосида озодликка чиқарилган фуқаролар вилоятимизнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилдилар.

 

Йил якуни: илғор имомлар тақдирланди

2017 йил 27 декабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллигида йил якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг