ИМОМЛАР ҚИРОАТИ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА
2018 йил 5 феврал куни Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноибларининг қироатини кўрикдан ўтказиш бўйича амалий ишлар бошланди.
Ўтган 2017 йилнинг 18 декабрида бўлиб ўтган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси қарори бандларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу кўрикда вакиллик ҳузурида тузулган ҳайъат томонидан имом-хатиб ва ноиблар қироатининг қониқарлилик даражаси ўрганилмоқда.
Ҳозирда Самарқанд шаҳридаги масжидлар имом хатиблари ва имом ноиблари қироати кўрикдан ўтказилмоқда.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 05/02/2018 00:00; Кўрилганлиги: 2170
Чоп этилган вақт: 06/12/2024 22:59