НАМОЗХОНЛАР КАЙФИЯТИ АЪЛО
2018 йил, 2 март жума. Муборак жума куни муносабати билан Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов намозхонлар кайфиятини кўтариш, бугунги кундаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказиш, масжидлардаги шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги “Дамариқ” жоме масжидида бўлди.
Жума маърузаси давомида бугунги кунда юртимизда рўй бераётган мисли кўрилмаган ислоҳотлар, халқ манфаати олийларга кўтарилгани, тадбиркорликка кенг йўл очилгани, ватандошларимизнинг яхши яшашлари учун кўплаб каттадан катта лойиҳалар амалга ошрилаётгани аниқ мисоллар асосида тушунтириб ўтилди.
Ислом динига берилган эътибор, бугунги кунда муқаддас динимизни ўрганиш йўлида яратилаётган кенг имкониятлар хусусида сўз юритилди. Ўз навбатида бу борада мўмин мусулмонлардан ҳам имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ишончни суъи исмтемол қилмаслик, барча эътиборни юрт тинчлиги, равнақи, халқимизнинг маърифатини зиёда этишга қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 03/03/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1798
Чоп этилган вақт: 11/12/2024 23:20