Ахборот хизмати

Хориждаги ишончли диний таълим муассасалари

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari bo‘yicha qo‘mita huzuridagi 

O‘zbekiston Respublikasi fuqarolarining xorijiy diniy ta’lim muassasalarida ta’lim olishiga ko‘maklashish bo‘yicha 

Maslahat kengashi tavsiya etadigan xorijiy diniy ta’lim muassasalari ro‘yxati

 

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМО ЭЪТИБОРДА

Бугун, "Очиқ эшиклар" куни муносабати билан Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган масжид имом-хатиблари томонидан турли саволлар билан мурожаат қилиб келган фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари тингланди.

 

КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИДА САЙЁР ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, эрталабдан Каттақўрғон туманида сайёр йиғилиш бошлангани ҳақида хабар қилган эдик.

 

Уламоларимиз дунёда ўз мавқеларини намоён қилмоқдалар

Уламоларимиз дунёда ўз мавқеларини намоён қилмоқдалар Маълумки, халқимиз кўп асрлардан буён ислом таълимоти ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келади. Бу ҳақиқатни бутун мусулмон дунёси ва жаҳон жамоатчилиги яхши билади ва тан олади. Кўплаб алломалар етишиб чиққан заминдан шукрлар бўлсинким, дин олимлари давомий бўлиб келмоқда. Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Юртимиз халқи учун ушбу йиғилишда яна бир тарихий воқеа содир бўлди. У ҳам бўлса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгашга қабул қилинганлари эълон қилинганидир

 

2024 йилнинг навбатддаги сайёр йиғилиши Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди

Бугун, 2024 йил 23 январь куни навбатдаги сайёр йиғилиши Самарқанд шаҳрида ташкил қилинди. Шаҳардаги мавжуд 23 та масжид имом-хатиб, имом-ноиб ҳамда масжид ходимлари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда иқтидорли имом-хатиблар ва уларга ҳамроҳ сифатида Ҳаж-2023 тадбирларида муборак зиёратга бориб келган бир қанча ҳожилар шаҳардаги 23 та масжид ҳамда уларнинг ҳудудларидаги маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг ИҲМ, жанжалли, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор ва шу каби тоифадаги оилалар хонадонига ташриф буюрдилар.

 

Ҳадис илми мактабида устозлар ва ижодий ходимлар томонидан нашрга тайёрланиб, чоп этилган китобларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Бугун Ҳадис илми мактабида устозлар ва ижодий ходимлар томонидан нашрга тайёрланиб, чоп этилган китобларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбари Зайниддин домла Эшонқулов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев, масжидлардан келган имом-домлалар ва мактабнинг устозлар ва талабалар жамоаси иштирок этди. Тадбир аввалида мактаб ректори Олимхон Исахон ўғли Юсупов сўз олиб, ўтган йил мобайнида мактабнинг илмий-ижодий ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳақида маълумот берди.

 

Диний маърифий суҳбатлар

Самарқанд вилояти имом-хатиблари инсонга эътиборни янада кучайтириш, уларга яқин бўлиш, муаммо ва камчиликларини бартараф этишда кўмакдош бўлиш мақсадида диний маърифий суҳбатлар ўтказиб келинмоқда.

 

Cамарқанд шаҳар ҳокими Ф.Умаров Самарқанд шаҳрида фолият юритаётган имом-хатиблар билан учрашди.

Бугун Cамарқанд шаҳар ҳокими Ф.Умаров Самарқанд шаҳрида фолият юритаётган имом-хатиблар билан Амир Темур мақбарасида учрашди.

Тадбир аввалида Қуръон тиловат қилиниб, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини сўраб, хайрли дуолар қилинди ва жонлиқ сўйиб қурбонлик қилинди.

 

2024 йилнинг илк сайёр йиғилиши Пастдарғом туманида бўлиб ўтди

Самарқанд вилоятида шаҳар ва туман бош имом хатибларининг сайёр йиғилиши жойларда ташкил этилмоқда. 2024 йил илк сайёр йиғилиш Пастдарғом туманида ташкил этилди. Бугун туман марказига вилоятдаги жами 16 нафар бош имом хатиблар ва 8 нафар иқтидорли имомлар ҳамда тумандаги 24 та масжидларнинг имом хатиблари ва 2023 йилда Хаж зиёратига бориб келган 12 нафар ҳожилар жам бўлишди.  

 

МУРОЖААТЛАР ТИНГЛАНДИ

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят ваклилигига турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб келган фуқароларни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва бош имом ўринбосари  Ёқубжон домла Мансуровлар илиқ кутиб олишди.

 

Навбатдаги сайёр учрашув Каттақўрғон шаҳрида ташкил этилди!

Бугун, 2023 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан ва албатта вилоят ҳокимлигининг жамоат ҳамда диний ташкилотлар билан ишлаш бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган навбатдаги сайёр йиғилиш Каттақўрғон шаҳрида ўтказилди.

 

Маърифат улашиш – энг эзгу амал

«Агар огоҳсан сен – шоҳсан сен.

 Агар шоҳсан сен – огоҳсан сен!»

ҚАДРЛИ ва ТАБАРРУК  ҲОЖИБОБО ва ҲОЖИОНАЛАР!

МУҲТАРАМ  ҲОЖИАКАЛАР!

АЗИЗ ва ҚИММАТЛИ  МЕҲРИБЕПОЁН  ОТАЛАР!

ҲУРМАТЛИ ва МУНИС  МЕҲРИДАРЁ  ОНАЛАР!

Бугунги юртимизни тинчлигида СИЗЛАРНИНГ ҳам хизматларингиз БЕҚИЁС КАТТА!

СИЗЛАРНИНГ ўз оилангиз тарбиясидаги машаққатли ва шарафли, оғир ва савобли, сермаҳсул ва олижаноб фаолиятларингиз ҳар қандай таҳсину мукофотларга лойиқ ва муносиб!!!

 

Йил имом аниқланди!

Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган масжид имом-домлалари ўртасида “Йил имоми – 2023” танловининг якуний босқичи бўли ўтди.
Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар беллашдилар.

 

Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан имом-хатиблар тамонидан тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан бугун Ургут туманида тадбир ташкил этилди. Тадбирда вакиллик ҳуқуқшуноси Х.Маматов сўзга чиқиб, Конституциямиз жорий йилда тубдан янгиланган Асосий қонун умумхалқ референдуми натижасида қабул қилинганлигини ва миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор барча устувор қоидалари тўғридан-тўғри қўлланадиган мукаммал Конституцияга эга бўлганлигимизни алоҳида таъкидлаб ўтди. Қолаверса, Конституцияни ва унинг биронта қоидасини замон ва маконнинг хусусияти талабларига зид равишда ўзгартириб бўлмаслигини айтиб ўтди.

 

Сайёр йиғилишнинг навбатдагиси Ургут туманида ташкил қилинди

Бугун, 2023 йил 05 декабрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Ургут туманида ташкил қилинди. Тумандаги 31 та масжид имом-хатиб, имом-ноиб ҳамда масжид ходимлари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ва иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 31 та масжид ва 31 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, носоғлом фикрда бўлган, ногиронлиги бор ва шу каби тоифадаги оилалар хонадонига ташриф буюрдилар.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг