“Олтин силсила” туркумидан ҳадислар. ТАҲОРАТ КИТОБИ.
٤-كتاب الوضوء
ТАҲОРАТ КИТОБИ
١-باب مَا جَاءَ فِي الْوُضُوءِ
وَقَوْلِ اللَّهِ تَعَالَى إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ
1-БОБ
ТАҲОРАТ ҲАҚИДА КЕЛГАН ХАБАРЛАР ВА АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ “... НАМОЗГА ТУРСАНГИЗ, ЮЗЛАРИНГИЗНИ ВА ҚЎЛЛАРИНГИЗНИ ЧИҒАНОҚЛАРИГАЧА, БОШЛАРИНГИЗГА МАСҲ ТОРТИБ, ОЁҚЛАРИНГИЗНИ ТЎПИҚЛАРИГАЧА ЮВИНГЛАР” (Моида сураси, 6-оят) ДЕГАН СЎЗИ ҲАҚИДА
قَالَ أَبُو عَبْد اللَّهِ وَبَيَّنَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّ فَرْضَ الْوُضُوءِ مَرَّةً مَرَّةً وَتَوَضَّأَ أَيْضًا مَرَّتَيْنِ وَثَلَاثًا وَلَمْ يَزِدْ عَلَى ثَلَاثٍ وَكَرِهَ أَهْلُ الْعِلْمِ الْإِسْرَافَ فِيهِ وَأَنْ يُجَاوِزُوا فِعْلَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
Абу Абдуллоҳ айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратнинг фарзи бир мартадан ювиш эканини баён қилганлар ва ўзлари икки мартадан ҳам, уч мартадан ҳам ювганлар, аммо учтадан зиёда қилмаганлар. Аҳли илмлар бунда исрофга йўл қўйишни ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганларидан ошириб юборишни кариҳ кўришган”.
(“Олтин силсила” туркумидаги “Саҳиҳул Бухорий” 1-китобидан)
(Давоми бор...)
Киритилган вақти: 07/09/2019 16:58; Кўрилганлиги: 1541
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 22:03