Ҳадислардан намуна
عن ابى هريرة رضى الله عنه عن النبى صلى الله عليه وسلم قال «سبعة يظلهم الله فى ظله يوم لاظل الا ظله : الامام العادل و شاب نشاء فى عبادة ربه, و رجل قلبه معلق فى المساجد, و رجلان تحابا فى الله اجتمعا عليه و تفرقا عليه و رجلطلبته ذات منصب و جمال فقال انى اخاف الله, و رجل تصدق اخفى حتى لاتعلم شماله ما تنفق يمينه و رجل ذكرالله خاليا فعاضت عيناه» (متفق عليه)
Ушбу ҳадиси шарифда етти нафар кишини Аллоҳ таоло қиёмот куни ўз Аршининг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда соя тагига олиши зикр қилинмоқда. Шуни айтиб ўтишимиз керакки, қиёмат да гуноҳкорлар устига турли-хил воқеалар бўлиши ҳақиқат. Мазкур ҳадиси шарифда инсонлар учун бегона бўлмаган, қиёматдагидан кўра минг марта енгил машаққат айтиб ўтилмоқда. Қуёшнинг жазирама иссиқлигида туриш, ўзини сояга олмаслик қанчалик оғир ва машаққат экани ҳеч кимга сир эмас. Мана шундай машаққатдан омон қоладиган бахтли инсонлар қуйидагилардир:
1. Одил Имом; 2. Аллоҳнинг ибодати билан машғул бўлган йигит; 3. Қалби масжидга доимо боғланган киши; 4. Аллоҳ учун дўстлашган кишилар. Улар Аллоҳ йўлида дўстлашиб, Аллоҳ учун ажраладилар; 5. Гўзал ва аслзода хотин зинога чақирганда мен Аллоҳдан қўрқаман деб бормаган киши; 6. Садақасини махфий қилиб берган киши, садақани шу даражада махфий қилганки, ҳатто ўнг қўли билан берган садақасини чап қўли билмайди; 7. Ҳеч ким йўқ, холи жойда Аллоҳни эслаб кўз ёш тўккан киши”. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Муслим Саҳиҳ китобларида ривоят қилишган.
Киритилган вақти: 08/10/2018 00:00; Кўрилганлиги: 2361
Чоп этилган вақт: 09/11/2024 01:43