Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Шогирдларни эслаб

 
 

Қоронғу тунларни нурафшон этган,

Муҳаббат боғида очилган гулзор.

Гина-кудуратни ичига ютган,

Шукрки, сиздайин шогирдларим бор.

Устоз шогирдидан бўлмас норози,

Ҳатто тушларимга киргай овози.

Барчангиздан бўлсин Яратган рози,

Шукрки, сиздайин шогирдларим бор.

Ҳадисга пайваста, ҳофизи Қуръон,

Қалбдаги меҳрингиз эмасдир пинҳон.

Ҳасадгўй кўзлардан сақласин омон,

Шукрки, сиздайин шогирдларим бор.

Адолат йўлинда бийрондир тилим,

Сизларни кўрганда яйрайди дилим.

Устозга нисбатан ҳурмат лиммо-лим,

Шукрки, сиздайин шогирдларим бор.

Оға-инилардек даврон сурайлик,

Бирлашиб ҳидоят қасрин қурайлик.

Дуога қўл очиб, иқбол сўрайлик,

Шукрки, сиздайин шогирдларим бор.

Жаннатмакон юртда ўйнаб-кулайлик,

Учрашиб қолганда завққа тўлайлик.

Илоҳо, жаннатда бирга бўлайлик,

Шукрки, сиздайин шогирдларим бор.


Киритилган вақти: 10/03/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 2358
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/shogirdlarni-eslab
Чоп этилган вақт: 03/11/2024 20:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг