Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Бошқа мавзулар

Идорада ишлаган ибратли инсонлар: ОТАҚУЛ МАВЛОНҚУЛОВ

 
 

1956-1964 йиллари Бухородаги “Мир Араб” мадрасасида таълим олгач, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Тожикистон вакиллигида масъул котиб вазифасида иш бошлади. 1969-1974 йиллари Ливия университетларидан бирида ўқиди. Сўнгра беш йил “Совет шарқи мусулмонлари” журналида масъул котиб, 1979-1991 йиллари диний идора халқаро бўлим мудири, 1993-1994 йиллари “Ислом нури” газетаси бош муҳаррири, 1994 йилдан то умрининг охиригача Ўзбекистон мусулонлари идораси халқаро алоқалар бўлими мудири ва иш бошқарувчи лавозимларида ишлади. Кўплаб мақола ва таржималари матбуотда чоп этилган. 2000 йил вафот этган.

“Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 25-26-бетлар.

 ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 29/10/2019 16:54;   Кўрилганлиги: 1556
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/others/idorada-ishlagan-ibratli-insonlar-otaqul-mavlonqulov
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 15:52
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг