Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Нега Каъбани соат милига тескари айланиб тавоф қилинади?

 
 

Каъбани тавоф қилиш – ҳаж ибодати доирасида мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган жойни айланишдир. Ушбу ибодат соат милига нисбатан тескари қилинади. Нега? Қуйида келтирилган айрим илмий фактлар бу саволнинг жавобини излашга ёрдам беради.

1. Одам танасидаги қон соат милларига тескари равишда айланади.

2. Атом электронлари тавоф каби ядронинг атрофида соат милларига нисбатан тескари айланади.

3. Ой ўз ўқида соат милларига нисбатан тескари айланади.

4. Ер ўз ўқида соат милларига нисбатан тескари айланади.

5. Ер Қуёш атрофида соат милларига нисбатан тескари айланади.

6. Қуёш тизимидаги сайёралар соат милларига нисбатан тескари айланади.

7. Қуёшнинг ўзи ҳам тизими билан бирга галактикадаги орбитасида соат милларига тескари айланади.

8. Космосдаги барча галактикалар соат милларига тескари айланади.

Бундан келиб чиқадики, биз Каъбани тавоф қилаётганимизда бутун борлиқ каби ҳаракат қиламиз. Яъни Аллоҳнинг барча махлуқи - заррадан то юлдузлар тўпламигача Аллоҳ Таолога ҳамд айтиш йўлида бирлашадилар. Каъбани тавоф қилиб айланарканмиз, Одамдан Муҳаммад алайҳимуссаломларгача бўлган пайғамбарлар қилган ибодат айланишини амалга оширамиз. Каъба атрофида одамлар айланиши ҳечам тўхтамайди. Қиёмат ҳам айнан Каъбани айланиш истагида бўлганлар қолмагачгина қоим бўлади.

Ибн Маъруф тайёрлади

"www.info.islom.uz" дан


Киритилган вақти: 06/01/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3327
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/nega-kabani-soat-miliga-teskari-aylanib-tavof-qilinadi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 13:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг