Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Истиғфор Аллоҳ таолонинг неъматидир

 
 

Агар Аллоҳнинг мағфирати бўлмаганида, диёрлар вайронага айланарди, одамлар ҳалок бўларди. Нега десангиз, айбдорлик юки жуда оғир бўлади, инсонни руҳан эзади, ҳузур-ҳаловатини ўғрилайди. Мана шу ҳолат истиғфор билан бартараф этилади. Чунки Аллоҳ Ўз каломида шундай марҳамат қилган:

У зот осмондан устингизга кетма-кет барака ёомғирини  юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорлар берадир.  Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг азаматини ўйлаб кўрмайсизлар?” (Нуҳ сураси 11-13-оятлар).

Шунингдек моддий тараққиётга эришган айрим халқлар нега тўлақонли бахтли бўла олмаётганининг сабаби ҳам шунда. Бахтли яшаш учун имон зарур. Руҳан покланиш учун истиғфор айтиш, тавба қилиш керак. Мустаҳкам имон, солиҳ амаллар, зикр-тасбеҳ, саловат, истиғфор инсон ҳаётига файз киритади, кўнглини хотиржам қилади. Бу амаллар билан киши охирати обод бўлади.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الشَّيْطَانَ قَالَ: وَعِزَّتِكَ يَا رَبِّ لاَ أَبْرَحُ أُغْوِي عِبَادَكَ مَا دَامَتْ أَرْوَاحُهُمْ فِي أَجْسَادِهِمْ قَالَ الرَّبُّ: وَعِزَّتِي وَجَلاَلِي لاَ أَزَالُ أَغْفِرُ لَهُمْ مَا اسْتَغْفَرُونِي. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ وَأَبُو يَعْلَى وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Шайтон: “Эй Парвардигорим, буюклигингга қасамки, то тирик эканлар, бандаларингни (йўлдан) уравераман!” деди. Парвардигор эса: “Иззатимга, улуғлигимга қасамки, (бандаларим) Менга истиғфор айтар эканлар, уларни(нг гуноҳларини) кечиравераман!” деди” (Аҳмад, Ҳоким, Абу Яъло ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан ).

Азизлар, Аллоҳим барчаларимизни истиғфор айтувчилардан қилиб, хато-камчиликларимизни Ўзи мағфират айласин ва гўзал хотима барчамизга насиб қилсин!

Жаҳонгирхон АБРОРОВ – Ургут тумани “Бойбул” жоме масжиди имом ноиби


Киритилган вақти: 26/10/2019 15:49;   Кўрилганлиги: 1401
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/istigfor-alloh-taoloning-nematidir
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 23:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг