Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Ислом тинчликпарвар дин

 
 

Ўзбекистонда 16 та диний конфессия бўлиб 2000 дан зиёд диний эмин эркин фаолият кўрсатаётгани ҳам мамлакатимизда хукм сураётган ҳамжихатлик ва диний бағрикенгликнинг амалий ифодасидир .

Аллоҳ таоло Қурони каримда “Эй  инсонлар биз сизларни бир  эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта Аллоҳнинг ҳузирида энг ҳурматлингиз тақводорингиздир. Албатта Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”.Ҳужурот сураси 13 оят

Аллоҳ таоло кишиларни масхара ва ғийбат қилишдан ўзгаларни айбларини ахтаришдан ман қилади. Демак, инсон зотининг асли бир экан, барча кишилар Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳавво фарзандлари экан. Бир миллатни ўзга миллат ва элатлардан ортиқлиги ва устунлиги ҳам йўқ. Бир- бирларига тажовуз қилишлари номусларини паймол қилишлари мумкин эмас. Ислмо динида Парвардигор ўз бандаларининг бир бирига ва атроф муҳитга қандай муомилада бўлиш кераклиги аниқ кўрсатиб берилган. Муқаддас китобларда инсонни ўз ҳаётлик даврида доимо меҳр – мурувватли бўлишига ундайди. Инсон Аллоҳнинг ердаги ҳалифаси ҳисобланади. Ердаги барча мавжудодлар инсон учун яратилган.  Ислом инсонларни бир – бирига, меҳр – шавқатли бўлишга чақириш билан бирга, уларни динидан, миллатидан, келиб чиқишидан қатий назар ўзаро ҳурмат ва иззат кўсатишга чақиради. Динимиз томонидан буюрилган ҳар қандай ишга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мукаммал намуна кўрсатиб берганлар. Шунингдек, бошқа дин вакилларига бўлган муомалада ҳам ўрнак бўлганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобалар билан ўтирганларида бир қанча кишилар тобут кўтариб ўтиб қоладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳумнинг ҳурмати учун ўринларидан турадилар. Саҳобалардан бирлари “Ё Расулуллоҳ ахир бу яҳудий! Мусулмонларнинг душманику”, деди. Муҳаммад алайҳиссалом асҳобига қараб “У инсон” дея жавоб қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша даврдаги нафақат мусулмонларга, балки ғайри динларга ҳам ҳуш муомалада бўлиб келганлар. Ислом динида мўмин инсон бошқа бировга заррача бўлса озор бермасликни уқтиради. Ўзларини ҳақиқий мусулмон деб даъво қилаётган баъзи тоифалар ёшларни ўз ота-онаси, ватани, халқига қарши қурол кўтаришга чақираётгани мусулмон ақидасига тўғри келмайди.

Шерхонов Имомидин Каттақўрғон туман “Қоқсой” жоме масжиди имоми-хатиби


Киритилган вақти: 15/06/2020 08:25;   Кўрилганлиги: 885
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/islom-tinchlikparvar-din
Чоп этилган вақт: 17/09/2024 23:27
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг