Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

ҲАЛОЛЛИК УМР МАЗМУНИ БЎЛСИН

 
 

Инсон яралибдики, ҳаётини ҳамиша гуллаб яшнаши ва умрини осуда ва фаровон ўтишини қалбан истайди. Бу мақсадга эришиш учун ёшу-қари ўзидаги бор куч қувватини сарфлаб ўтади. Албатта, Аллоҳ таоло бутун инсониятни йўқдан бор қилдими, уни она заминда эмин-эркин яшаши ва тинч ҳаётини таъминлайдиган кўрсатмаларни босқичма-босқич яратиб беради. Ҳақиқатан, бу йўлланмалар кишига умри давомида бахт-саодат ва барокотларни беради.

Жамиятнинг ҳар бир жабҳасида кўрсатмалар зарур бўлиб, уларнинг барчасида ҳалоллик, поклик ва соф қалб билан йўғрилган амалларни бажариш зарурдир. Албатта, Аллоҳ таоло инсонни доимий шундай яшашига Каломи шарифининг бир неча оятларида кўрсатмаларини баён этган. Жумладан:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ كُلُوا مِمَّا فِي الْأَرْضِ حَلَالًا طَيِّبًا وَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ إِنَّمَا يَأْمُرُكُمْ بِالسُّوءِ وَالْفَحْشَاءِ وَأَنْ تَقُولُوا عَلَى اللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ

Маъноси: “Эй, одамлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан тановул қилингиз ва шайтоннинг изларидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир[1]. У сизларни фақатгина ёмонлик ва бузуқликка ва Аллоҳ шаънига ўзингиз билмаган нарсаларни гапиришингизга буюради”[2].

Бу оятда Аллоҳ таоло ҳазрати одамга даставвал чақириқ қилиб, уларни ер юзида яшашга имкон берганини билдирди. Бу билан инсон учун ҳаётини ҳалол-пок муҳитда ўтказишга буюриб, шу аснода уларга ўз луқмаларини покиза ҳолда истеъмол қилишга буюрган. Бу оятни давомида кимки, ҳалоллик асосида яшамас экан, албатта, у шубҳа ва харомнинг жар ёқасига бориши аниқ эканлигини ҳам ўқтириб ўтмоқда. Натижада, шайтоннинг қадам соясига эргашиб қолиш мумкин. Чунки, у инсонни фақат ёмонлик, харом-хариж муҳитга солиб қўяди.

Аллоҳ таоло томонидан бандалар учун зарур таъкидли амаллар Қуръони карим услубига кўра такрорланиб келади. Бу услуб эса ўша буйруқ ёки қайтариқни ўта муҳимлигига далолат қилади. Шулар жумласига Моида сурасининг 88-ояти ҳам киради.

وَكُلُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ حَلَالًا طَيِّبًا وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي أَنْتُمْ بِهِ مُؤْمِنُونَ

Маъноси: “Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг ҳалол ва покларини тановул қилингиз ва ўзларингиз имон келтирган Аллоҳдан қўрқингиз!”[3].

Айтиб ўтилганидек, бу оятда ҳам Аллоҳ таоло юқоридаги оятнинг мазмунига ҳамоҳанг равишда инсонни фақатгина ҳаёти давомида ҳалол-пок умр ўтказишга буюрмоқда. Ва яна Аллоҳ таоло берган ризқлардан покизаларини танлаб тановул қилиб яшашга ҳам амр қилмоқда.

تُليَتْ هذه الآية عندَ رسول الله صلى الله عليه وسلم : يَا أَيُّهَا النَّاسُ كُلُوا مِمَّا فِي الأَرْضِ حَلالاً طَيِّباً ..فقام سعد بن أبي وقاص فقال: يا رسول الله ادع الله أن يجعلني مستجاب الدعوة، فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: يا سعد أطب مطعمك تكن مستجاب الدعوة، والذي نفس محمد بيده إن العبد ليقذف اللقمة الحرام في جوفه ما يتقبل منه عمل أربعين يوماً، وأيما عبد نبت لحمه من سحت فالنار أولى به".

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ салллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида қўйидаги оят тиловат қилинди. Саъд ибн Ваққос розияллоҳу анҳу ўрниларидан туриб айтдилар: “Эй Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам! Аллоҳ мендан дуони ижобат қилишига (ҳаққимга)дуо қилинг”. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Эй Саъд! Ошқозонингни ҳалол-пок тут, дуо(йинг)да ижобатли бўласан. Муҳаммаднинг нафси унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, банда харом луқмани қорнига солади. Ундан қирқ кун (мобайнида) амали қабул бўлмайди. Қай бир банданинг гўшти харомдан унса, олов унга лойиқроқдир”.

Ҳалоллик ва поклик барча кишиларга яшаб турган ҳаётида сув ва ҳаводек зарурдир. Ҳатто, касб-камолот танлаган пайтида ҳам авваламбор бу иши қай даражада халққа, хусусан, оиласига нафи тегади деган саволга жавоб бўлиши керак. Шунингдек, қандай касб-камолот эгаси бўлсин, жамият хизматида экан қонун-қоидаларга, айниқса, ҳалолликка эътиборда бўлиши Ислом дини талаб қилган муҳим нарсалардан ҳисобланади. Зеро, бу ҳақда ҳадиси шарифларда ҳам бир неча кўрсатмалар келган. Шулардан;

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ - رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ - قَال : قَال رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَا تَصَدَّقَ أَحَدٌ بِصَدَقَةٍ مِنْ طَيِّبٍ ، وَلاَ يَقْبَل اللَّهُ إِلاَّ الطَّيِّبَ ، إِلاَّ أَخَذَهَا الرَّحْمَنُ بِيَمِينِهِ ، وَإِنْ كَانَتْ تَمْرَةً فَتَرْبُو فِي كَفِّ الرَّحْمَنِ حَتَّى تَكُونَ أَعْظَمَ مِنَ الْجَبَل ، كَمَا يُرَبِّي أَحَدُكُمْ فَلَوَّهُ أَوْ فَصِيلَهُ

Дарҳақиқат, Ислом дини кишини ҳалол-пок молидан эҳсон ва совғалар қилишга чорлаган. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллоллоҳу аллайҳи васаллам айтдилар: “Кимки ҳалол-пок (молидан) садақа қилса, фақат Аллоҳ таоло ҳалол-покини қабул қилади, Раҳмон у (ҳалол-пок эҳсон)ни ўнг қўли билан олади. Гарчи у бир хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида бўлиб тоғдан ҳам каттароқ бўлади. Бу худди бирингиз тойчоғи ёки (онадан ажраган) уловини катта қилгандекдир”.

..يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ[4] ...

ثُمَّ ذَكَرَ الرَّجُل يُطِيل السَّفَرَ أَشْعَثَ أَغْبَرَ يَمُدُّ يَدَيْهِ إِلَى السَّمَاءِ يَا رَبِّ يَا رَبِّ ، وَمَطْعَمُهُ حَرَامٌ ، وَمَشْرَبُهُ حَرَامٌ ، وَمَلْبَسُهُ حَرَامٌ ، وَغُذِّيَ بِالْحَرَامِ ، فَأَنَّى يُسْتَجَابُ لِذَلِكَ. قَال النَّوَوِيُّ : وَهَذَا الْحَدِيثُ أَحَدُ الأَْحَادِيثِ الَّتِي هِيَ مِنْ قَوَاعِدِ الإِْسْلاَمِ وَمَبَانِي الأَْحْكَامِ . .

Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳалолликка тарғиб қилувчи оятларни бирма-бир тиловат қилдилар. Сўнгра, Бақара сурасининг 172-оятини тиловат қилиб бир кишини (атрофдагиларга) эслаб ўтдилар. У узун сафарга чиққан, сочлари тўзиган ва чанг босган кишидир. Икки қўлини осмонга кўтариб: “Эй Роббим!, Эй Роббим! (дейди). Унинг емиши харом(дан), ичимлиги харом(дан), кийими харом(дан) ва харом билан озуқаланган. Бунинг сабабидан қандай ҳам (дуоси) ижобат бўлсин”. Имом Нававий раҳматуллоҳ алайҳ бу ҳадиси шарифни Ислом қоидаларидан ва ахкомларидан бири ҳисобланади деб айтадилар.

Киши барча нарсаларда ҳалоллик ва покликни ўзига шиор қилиб олар экан унинг ибодати ҳам шукуҳли ва яратганнинг илтифотига сазовор бўлади. Унинг қийналиб бажарган амалларининг савоби зиёдаси билан ато этилади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари бизлар учун барча амалларимизда катта ибрат бўла олади.

أبي هريرة ، عن النَّبيِّ - صلى الله عليه وسلم - قال : إذا خرج الرجلُ حاجاً بنفقةٍ طيبةٍ ، ووضع رجله في الغَرْزِ فنادى : لبَّيْكَ اللهمَّ لبَّيكَ ، ناداه منادٍ من السَّماء : لبَّيْكَ وسَعْدَيك زادُك حلالٌ ، وراحلتك حلالٌ ، وحجك مبرورٌ غير مأزورٍ ،

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алиайҳи васалламдан ривоят қилиб айтадилар: “У зот айтдилар: “Агар киши ҳалол-пок нафақаси билан ҳажга чиқса, Муздалифага қадамини қўйиб لبَّيْكَ اللهمَّ لبَّيك нидо қилса, осмондан бир нидо қилувчи нидо қилади: لبَّيْكَ وسَعْدَيك, емишинг ҳалол, уловинг ҳалол, (адо этган) ҳаж амалинг кўмаксиз (ҳам) мақбул ҳаждир”[5].

قَدْ وَرَدَ فِي الْحَدِيثِ مِنْ قَوْلِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : الْحَلاَل بَيِّنٌ ، وَالْحَرَامُ بَيِّنٌ ، وَبَيْنَهُمَا مُشَبَّهَاتٌ لاَ يَعْلَمُهَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ ، فَمَنِ اتَّقَى الْمُشَبَّهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ وَعِرْضِهِ ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ كَرَاعٍ يَرْعَى حَوْل الْحِمَى يُوشِكُ أَنْ يُوَاقِعَهُ

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳалол очиқ-ойдиндир. Харом очиқ-ойдиндир. Бу икковининг орасидагилар шубҳа остидадир. Уларни кўп инсонлар билмайдилар. Кимки, шубҳалардан ўзини сақласа, дини ва обрўсини сақлабди. Кимки, шубҳаларга ўралашса, тақиқланаган (жой) атрофида ўтлатётган чўпон каби, унинг домига тушишига оз қолади”.

Баъзилар томонидан ҳалолликка эътибор бераман деб баъзи нарсаларни Қуръон ва Суннат ҳалол санаган нарсага харом ва шубҳа деган атамаларни ишлатиб ҳатто фатво беришгача боришади. Аслида бир нарсани харом ёки ҳалоллиги ҳужжат ва далил билан бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло каломи шарифида шундай баён қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تُحَرِّمُوا طَيِّبَاتِ مَا أَحَلَّ اللَّهُ لَكُمْ وَلَا تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ

Маъноси: “Эй, имон келтирганлар! Сизлар учун Аллоҳ ҳалол қилиб қўйган нарсаларни ҳаромга чиқармангиз ва ҳаддан ошмангиз! Зеро, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди”[6].

Сўзимизнинг сўнгида ибрат олишга ҳақли зотларнинг ҳалоллик борасида фарзандларига қилган ўгитлари борасида тўхталиб ўтамиз. Маълумки, Ислом тарихида оз муддат жамиятни бошқариб, то қиёматга давр сўзлаб тугатиб бўлмайдиган даражада ибратомус ҳаёт йўлини босиб ўтган шахслардан бири Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳ алайҳдир. У зот фарзандларига ҳалоллик ҳақида умрларининг сўнги дамида шундай деб васият қилди: “Эй фарзандларим! олдиларингизда икки йўл бор. Бири, бой бўласизлар-у, оталарингиз дўзахга киради. Ёки камбағал яшайсизлар-у, оталарингиз жаннатга киради. Отангиз учун сизлар бой ҳолда яшаб, у дўзахга кирганидан кўра сизлар камбағал ҳолда яшаб, оталарингиз жаннатга кириши яхшироқдир. Тўғри яшанглар. Аллоҳ таоло сизларни ўз ҳимоясида асрасин”. Халифанинг сўнги сўзларининг маъноси шу бўлдики, инсон ҳаётини ҳалоллик устига қурар экан, дунёда бироз қийинчиликларга рўбарў бўлса ҳам охират майдонида роҳат ва фароғатда бўлиши барҳақдир. Албатта, бунинг таъсири ўзи ва келажак авлоди ва хонадони учун катта бахт саодат бўлади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, инсон ҳаёти давомида икки йўлда бўлади. Бири тўғри, бири сўқмоқ, бири ҳалол ва яна бири эса харом. Умр давомида кишини жузъий танлаш ихтиёри ўзида экан албатта, кам бўлса ҳам ҳалол бўлсин. Чунки ҳалоллик ҳар доим барака эшигини очувчи калит ҳисобланган.



[1] Шайтоннинг изларидан эргашиш деганда, унинг инсон қалбига йўналтирган васвасаларига амал қилиш, деб тушуниш лозим.

[2] Бақара сураси, 168-169 оятлар.

[3] Моида сураси, 88-оят.

[4] Бақара сураси 172-оят.

[5] Имом Табароний ривояти.

[6] Моида сураси, 87-оят.


Киритилган вақти: 15/11/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3089
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/halollik-umr-mazmuni-bolsin
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 00:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг