Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Эй кўнгил...

 
 

Сенда cўровим бор, рост cўйла фақат:

Кўнгил, айт сенга на бўлди, на бўлди ?

Сўзларимда дашному ҳам насиҳат:

Кўнгил, айт сенга на бўлди, на бўлди ?

Бу дунёни асли бир кам, дейдилар,

Иймони йўқнинг боши хам, дейдилар.

Қиёматда киприги нам, дейдилар,

Кўнгил, айт сенга на бўлди, на бўлди ?

Худо деган бандаси хор булмагай,

Дўсту душманига ҳеч зор бўлмагай.

Дунё ҳам кўзларига тор бўлмагай,

Кўнгил, айт сенга на бўлди, на бўлди ?

То тириксан, эй дўст бўлгин сен огоҳ,

Яхши ёмонликка яратган гувоҳ.

Демагин пушаймондин чекибон оҳ воҳ,

Кўнгил, айт сенга на бўлди, на бўлди ?

Тупроқдир аслимиз, қайтмоғимиз бор,

Қай бир нокас ани айлайди инкор.

Солиҳ амал қил чин, қолгани бекор,

Кўнгил, айт сенга на бўлди, на бўлди ?

Ё Рабб, ўзинг ғаффор, гуноҳларим кеч,

Оқлай десам қилмишим cўз тополмам ҳеч.

Ҳолинг сўрай, токи хотир бўлсин тинч,

Кўнгил, айт сенга на бўлди, на бўлди ?

Дил, ёдда тут сен мудом Аллоҳни,

Шариати Ислом, Расулуллоҳни.

Ҳақ, йўлдан тойдирмасин Лутфуллоҳни,

Кўнгил, айт сенга на бўлди, на бўлди ?


Киритилган вақти: 19/02/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3663
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/ey-kongil
Чоп этилган вақт: 18/04/2024 16:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг