Ёшлар одоби кечиктириб бўлмас вазифаларимиздандир
Болага ёшлигидан ватанга садоқат, меҳр-оқибат, дину-диёнат, инсоф, орият, иймон, эътиқод каби фазилатларни унинг қалбига сингдириб боришиши ота-онанинг бурчи ҳисобланади. Болалар, яъни ёшларимиз китобга ошно бўлиб ўсишлари учун уларга китоблар совға қилиб, ўзимиз ҳам китоб мутолаасида шахсий намуна кўрсатишимиз зарур. Ҳозирги глобаллашув даврда ёшларимизни интернет орқали таъқиқланган сайтларга адашиб кириб қолмаслиги, беҳаё намоишлардан йироқ бўлишлари учун ҳар бир киши ўз фарзандини қатъий назорат қилиши, бу ишларга эътиборсиз бўлмаслиги муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Ёшлар одоби ҳақида сўз кетар экан Имом Ғаззолий айтган сўзларини ёдга олишимиз зарур: “Ёшлар тилла тақинчоқ, турли зебу-зийнатлар тақмаслиги лозим. Улар ўтириш-туриш, салом бериш одобларига риоя этишлари, ўзларидан катталар ҳузурида оёқларини чалиштириб ўтирмастликлари, сергап ва сўкувчи бўлмастликлари, беҳаё сўзларни айтмастликлари, хусусан, ёмон хулқли тендошларига аралашишдан эҳтиёт бўлишлари керак”.
Ёшларга ғийбат қилиш, ҳасадгўйлик, суҳбатдошини ёки кимнидир камситиш, ўзгаларни менсимай паст назар билан қараш, обрўйи, бойлиги, ёки мансабига қараб муомула қилиш жуда ҳам тубан иллат эканлигини тушунтириб беришимиз зарур. Одамларнинг хурсандчилигини баҳам кўриш, ғам андуҳларидан қайғуриш, мол-мулкига хиёнат қилмаслик. Яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариш, ҳар-биримизнинг кечиктириб бўлмас вазифаларимиздандир.
Шохимардон УМАРОВ – Каттақўрғон тумани “Халифа Хуайберди” жоме масжиди имом хатиби
Киритилган вақти: 28/12/2019 14:39; Кўрилганлиги: 1690
Чоп этилган вақт: 12/10/2024 13:53