Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Маданият

Эрта тонгдан эзгу тилак

 
 

Бу кун тиладим бахту-саодат,

Аллоҳ ато этсин тинчлик ва омад.

Яна кунингизга файз ато этсин,

Бу кун барчангизга хайрли бўлсин!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР. Янги тонг, янги кун муборак!

Ҳар тонг саҳарда уйғониб, тоат ибодат қилган банда Аллоҳнинг суюкли бандаси бўларкан...

Бутун ер юзини изласак ҳам:

- ОНА каби чексиз меҳрибон;

- ОТА каби тенгсиз қадрдон;

- ИЙМОН каби туганмас давлат;

- ИСЛОМ каби тенги йўқ қудрат

- Тинчлик каби буюк неъмат топа олмаймиз..

Буларга эга эканмиз Аллоҳга шукроналар келтиришни унутмайлик азизлар!

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, бошлаган янги кунимиз хайрли, унумли ва барокатли бўлсин!

Аллоҳ барчамизга янги кунда янги имкониятларни яратсин ва ҳар бир кунимизни муносиб қарши олиш ҳар биримизга насиб қилсин! Ҳамиша Аллоҳ паноҳида бўлинг!

Кунингиз мазмунли ва омадли бўлсин!

Жаҳонгирхон АБРОРОВ – Ургут тумани “Бойбул” жоме масжиди имом ноиби


Киритилган вақти: 28/10/2019 10:24;   Кўрилганлиги: 1501
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/culture/erta-tongdan-ezgu-tilak
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 08:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг