Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

БИЗ УНУТМАЙМИЗ

 
 

Отам десам отам эди,

Бир авлиё одам эди,

Орзулари олам эди

Аллоҳ олсин раҳматига.

Деди: Қурмай янгисини,

Бузманг аввал эскисини,

Доим сўзланг тўғрисини,

Аллоҳ олсин раҳматига.

М.Бозоров

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда диний ва миллий қадриятларимиз қайти тикланди. Дуойи фотиҳага эмин-эркин қўл кўтариш имконияти, диний маросимларни бамайлихотир ўтказиш шароитлари яратилди. Виждон эркинлиги асосий қонунимизда белгилаб қўйилди. Мустабид тузум даврида деярли тўкилиб, омборхонага айлантириб юборилган масжидлар қайта тикланди. Эҳтиёжга яраша янгилари қурилди. Ислом динига оид адабиётлар нашри йўлга қўйилиб, бугунги кунда пайдар-пай чоп этилиб турилибди. Муборак Ҳаж ва Умра зиёратини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратилди. Бунинг натижасида бугунги кунда 200 минг дан зиёд ҳожи ота ва ҳожи оналаримиз юрт тинчлигини, дастурхонлар тўкин-сочинлигини, фарзандлар камолини тилаб, хайрли дуолар қилиб турмоқдалар. Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг раҳнамолиги, бевосита ташаббуси билан амалга оширилди.

Биз бутун Ўзбекистон халқи бугун чуқур қайғудамиз. Чунки кучли, иродали, жасоратли, халқ ташвишини ўз ташвиши, халқ бахтини ўз бахти деб биладиган юртбошимиздан айрилдик. Бу улуғ инсоннинг хотираси қалбимиздан ўчмайди. Унинг фидоийлиги, жасорати, элпарварлиги бутун Ўзбекистон халқи учун ибрат намунаси бўлиб қолади.


Киритилган вақти: 26/09/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2177
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/biz-unutmaymiz
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 13:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг