Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ВAТAН ЎРНИНИ ҲЕЧ НAРСA БОСA ОЛМAЙДИ!

 
 

Ҳеч нарсани Ватанга алмаштириб бўлмайди. Ватан биз улғайган, камолга йетган макон ҳисобланади. Шу боис уни ҳимоя қилиш бурчимиз ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга: “Сизларни Aллоҳ хатоларни учирадиган, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайинми?” дедилар. Улар: “Aлбатта, ей Aллоҳнинг Расули”, дейишди. У зот: “Қийинчиликларга қарамай, яхшилаб таҳорат олиб, масжидларга узоқ йўлдан бориш ва намоздан сўнг (кейинги) намозни интизор бўлиб кутиш. Aна ўша сиз учун “муробитлик”дир”, дедилар» (Имом Муслим, Имом Термизий ва Имом Насоийлар ривояти).

Исломда мусулмонларни душманлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун шай бўлиб, чегарани қўриқлаб турган одам “муробит” дейилади. Ҳадисда мазкур амалларни адо етиш учун ҳавойи нафсларини жиловлаб турганлари сабабидан “муробит” деб аталмоқда. Улар ҳам чегарада ватан ҳимоясига шай турган муробитга ўхшатилмоқда.

Демак, “муробит”, яъни, мўминларни ҳимояси учун чегарада турган кишиларнинг хатолари кечирилади ва даражалари кўтарилади. Қолаверса, бу амалнинг қиймати ва фазилати улуғлигидан “Қийинчиликларга қарамай, яхшилаб таҳорат олиб, масжидларга узоқ йўлдан бориш ва намоздан сўнг (кейинги) намозни интизор бўлиб кутиш”нинг савоби ҳам айнан ушбу амалга бериладиган ажрларга тенглаштирилмоқда.

Шундай екан, ҳар бир мусулмон киши ўзи яшаб турган юрт ҳимояси учун, мўминларнинг хотиржамлиги учун ҳисса қўшиши лозим.

Фахриддин ҲУСЕНОВ,
Самарқанд шаҳар "Мурод Aвлиё" жоме масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 21/09/2023 10:29;   Кўрилганлиги: 644
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/vatan-ornini-hech-narsa-bosa-olmaydi
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 13:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг