ВАТАН ҲИМОЯСИ - МУҚАДДАС БУРЧДИР!
Инсон ўз юрти учун ҳар ишга тайёр туриши, унинг равнақи, тинчлиги учун курашиш ҳаётининг асосий мезони бўлиши керак. Зеро, Ватанга хизмат қилиш энг олий бурчдир. Юртимиз истиқлолга эришган илк даврдан январь ойининг 14-санаси мамлакатимиз тарихига зарҳал ҳарфлари билан ёзилган эди. Чунки ўша куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига асос солинди.
Ифтихор билан айтишимиз мумкинки, Республикамиз Қуролли Кучлари тарихан қисқа даврда мураккаб шаклланиш йўлини босиб ўтди. Бугунги кунга келиб замонавий, ихчам ва хар томонлама яхши куролланган, жисмоний ва интелектуал билимга эга, юртимиз сарҳадларини ҳар қандай ташки хавфдан ҳимоя килиш, тайёргарлигига эга бўлган армия сифатида ўзини намоён этди.
Тинчлик - бебаҳо неъмат, осуда яшаш саодат. Ҳозирда эришилган улкан ўзгаришлар ва келажакдаги буюк тараққиётлар омили ҳам тинчлик ва осудалик туфайли юзага келади. Юртининг ҳимояси йўлида қалблари садокату жасоратга тўла , огир, аммо ўта шарафли бу касб эгаларига ажр савоблари ваъда килинган. Расулуллох (саллоллоху алайхи вассаллам)“Аллоҳ йўлида бир кеча қўриқчилик қилиш, минг кун рўза тутиш ва минг кеча қоим туришдан яхшидир”, дея марҳамат қилганлар (имом Аҳмад ва имом Табароний ривоятидан) .
Ватан химоячиси бўлишдек шарафли касбга хиёнат этиш кечириб бўлмас гуноҳи азим эканлиги ҳақида ҳам динимизда таъкидланган. Жумладан, Абу Ҳурайpa (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда ҳам бундай дейил ган: “Расулуллох саллоллоҳу алайҳи вассаллам ҳалокатга элтувчи етти амалдан сакланинглар!” деганларида, саҳобалар:“Ё Расулуллоҳ, улар нима?” дейишди. Шунда Пайгамбаримиз, “Аллох таолога ширк келтириш, сеҳр-жоду қилиш, нохак бировни ўлдириш, судхўрлик, етимнинг ҳаққини ейиш, Ватан ҳимоясидан қочиш, иффатли муъмина аёлга тўҳмат қилишдир”, дедилар. (Имом Бухорий)
Ватан химоячилари Аллоҳнинг амрини адо этаётган, нақадар шарафли, хавас килишга, фахрланишга арзигулик инсонлардир. Расулуллоҳ (саллоллоху алайхи вассаллам) “Икки кўз соҳибига дўзах олови тегмайди. Бири тунда Аллохдан куркиб йиглаган кўз, иккинчиси Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилган куз” (Имом Термизий ривояти).
Шайх Муҳаммад Ғаззолий Ватан ҳақида бундай деганлар:“Инсон ўз ерини, ундаги нарсалар билан, гарчи у жой одам яшамайдиган саҳро бўлса ҳам севади. Ватанни севмоклик, қалбдаги асл, тугма табиатдир. Туғма табиат инсонни ватанида яшаб турганида хотиржам, ундан йироқда бўлганида соғинадиган, унга ҳужум килинганида ҳимоя қиладиган, унга ҳурматсизлик қилинганида ғазабланадиган килиб куяди”.
14- январь Ватан ҳимоячилари куни. Ватанимиз осудалиги, халқимиз тинчлиги, аждодлардан мерос бўлиб қолган моддий-маънавий бойликларимизнинг ҳимоячилари Ватан посбонларининг касб байрамингиз муборак булсин!
Нурулло ўғли Насруллохон
Самарканд вилойати Пастдарғом тумани “Намозгоҳ” жомъе масжиди имом-хатиби
Киритилган вақти: 13/01/2023 09:40; Кўрилганлиги: 772
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 12:22