УСТОЗИМ ФАХРИМ
Бисмиллаҳир рохманир рохийм.
Аллоҳ таола қурони каримда шундай мархамат қилган: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартабаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган барча (яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала 11-оят).
Азизлар мен ушбу оятни ўқиган вақтимда доимо кўз олдимда ушбу оятни бу дунёдаги исботини кўраман яни менга илм берган, менга ўз насихатлари билан тўғри йўл кўрсатган устозларимни назарда тутиб юқоридаги сўзларни айтдим. Юртимизда 1-октябр “ Устоз ва мураббийлар “ куни мен бу йилги байрамда биринчи ўринда мархум муфтий Усмонхон Алимов ҳазратни, хожи Шоди домлани, Мустафақул Меликзода ва Нуриддин Исломов устозларимни ёд этаман уларни хаққига қурон тиловот қиламан. Аллоҳ таола бу мархум устозларимни охиратларини обод қилсин, хаётда қилган хайрли ишларини охиратларига захира қилсин. Бугун хаётда яшаб турган устозларимиз соғу омон бўлсин уларни қадрлаб, эзозлаб юриш барчамизга насиб бўлсин.
Азиз устозлар байрамингиз муборак бўлсин.
Х.Аблақулов Оқдарё туман бош имом хатиби
Киритилган вақти: 30/09/2022 14:52; Кўрилганлиги: 773
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 06:38