ТАШБЕҲ ЭЪТИҚОДИГА РАДДИЯ
Баъзилар Аллоҳ таолонинг «Раҳмон Аршга истиво қилди» оятидан (истиво сўзидан) «қарор топди» ва «ўрин олди», деган маъноларни чиқариб, «ташбеҳ» эътиқодига йўл очганлар. Уларга қуйидагича жавоб берилади:
1 - Аллоҳ таолонинг қадим (яъни, Ундан олдин бирор нарса бўлмаган) экани барчага маълум. Олам эса, ҳодис (яъни, яратилган)дир. Арш эса, оламнинг бир жузи ҳисобланади. Агар У Зот Аршга қарор топганида ҳодис нарсага тушиб қолган бўлар эди. Ҳолбуки, ҳодисга тушувчи нарса ҳам ҳодис (яъни, яратилган) бўлади. Аллоҳ таоло қадимдир!
2 - Аллоҳ таоло Аршдан олдин бор эди. Агар Аллоҳ таоло Аршга қарор топганида эди унга эҳтиёжи бор бўлиб қолар эди. Бу ҳолатда Арш ҳам У Зот каби қадим бўлиб, қадим нарсаларнинг ададланиши юзага келиб қолар эди. Ҳолбуки, бу (қадим нарсаларнинг ададланиши) ботилдир! Ёки Арш ҳодис бўлса, ҳодисга эҳтиёжи бор нарса ҳам ҳодис бўлади! Сўнгра, Аршнинг бор экани Аллоҳ таолога (яъни, яратишига) муҳтождир. Агар Аллоҳ унга муҳтож бўлганида «давр» (яъни, маълум бир нарсанинг айланиб ўз ўрнига қайтиб келиши) лозим бўлиб қолар ва (маълум бир) нарсанинг (бор экани) ўзига тўхтаб қолар эди. Ҳолбуки, бу амри маҳолдир!
«Шарҳу Ақийдатун Насафия» асаридан
Шайх Абдулмалик Саъдий ҳафизаҳуллоҳ
Ақл эгалари учун бунда ибрат бордир!
Киритилган вақти: 20/11/2021 07:50; Кўрилганлиги: 896
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 09:30