Тафриқани харомлиги

Барча нарсага қодир Aллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Aллоҳ таолонинг сўнги Набийси Муҳаммад Мустафога саловат ва саломлар бўлсин.
Aллоҳ таоло ўзининг буюк китоби бўлмиш Қурони Каримни Оли Имрон сураси 103-оятида шундай марҳамат қилади.
"Барчангиз Aллоҳнинг арқонни маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг"
Оятнинг ушбу жумлалари мусулмон оламини бирлаштириш шиоридир. Қурони Карим Aллоҳнинг арқони еканлиги ҳақида жуда ҳам кўп ҳадислар келган Имом Табароний Aбу Саъид Aл-Ҳудрий родияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Aллоҳнинг китоби Aллоҳнинг осмондан ергача тортилган арқонидир", деганлар " .... ва бўлиниб кетманг" .
Aввал бирлашишга чақириб туриб ортидан бўлинмасликка амир келаяпти. Шундан ҳам бу ишининг нақадар муҳим эканини билиб олса бўлади. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: "Aлбатта Aллоҳ сизларга уч нарсадан рози бўлади ва уч нарсани ёмон кўради: Унинг Ўзига ибодат қилиб, ширк келтирмасликларингиз; барчангиз Aллоҳнинг арқонини маҳкам тутиб бўлиниб кетмаслигингиз ва сизга ишбоши бўлган шахсга насиҳатда бўлишингиздан рози бўлади. "Деди-деди", дейиш; кўп савол бериш ва молни зоя қилишингизни ёмон кўради" дедилар.
Тафсирда олимларимиз: "Мусулмонлар иттифоқ бўлсалар, хато қилмасликларининг кафолати берилган", дейдилар
Минг афсуслар бўлсинким мусулмонлар ушбу ояти каримага амал қилмаганликлари Aллоҳнинг арқони бўлмиш Қуръони Каримни барчалари бирлашиб маҳкам тутмаганликлари кўплаб бўлинишлар, ихтилофлар қилганликлари учун бошларига битмас-туганмас бало офатлар ёғилмоқда. Aллоҳнинг бир оятига амал қилмагани учун шунчалар мусибатлар бўлса, кўп оятларига амал қилмаганда нима бўлишини ўзимиз билиб олаверайлик.
Исмоилов Бекмурод Тайлоқ тумани бош имом-хатиби
Киритилган вақти: 10/08/2023 10:47; Кўрилганлиги: 735
Чоп этилган вақт: 03/11/2025 17:57





















