Сабр набий ва солиҳларнинг сиймосидир
Ҳақиқий муслим ва муслималарга хос фазилатлардан бири ҳар қандай ҳолатда ҳам чиройли сабр қилишдир. Зеро, ислом уламолари сабр имондан еканини таъкидлайдилар.
Aллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Муззаммил” сураси, 10-оятида “Улар (мушриклар) айтаётган сўзларга сабр қилинг ҳамда уларни чиройли тарзда тарк етинг!”, дея марҳамат қилади.
Бундан ташқари, “Бақара” сурасининг 45-оятида “Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир”, дейилган.
Бу ўринда “ёрдам сўранг”, деб таржима қилинган ибора араб тилида ъистаъийну” шаклида келган. Бу сўзнинг маъноси бир ишга урина туриб, яна қўшимча ёрдам сўрашни англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу уриниш билан бирга Aллоҳдан мадад сўрайди. Шу билан биргаликда сабр нима бўлса ҳам жим, ҳаракатсиз туриш емас, балки Aллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келган машаққатларни йенгиш учун Ўзидан ёрдам сўрашдир. Ҳавойи нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Aллоҳнинг буйруқларига юриш учун чидамдир.
Сабр набий ва солиҳларнинг сиймосидир. Қуръони каримнинг бир қанча ўринларида пайғамбар алайҳиссаломлар сабрли бўлишгани ҳақида далиллар бор. Масалан, “Aнбиё” сураси 85-86-оятларида “Ва Исмоил, Идрис ва Зул-кифлни есла. Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир. Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Aлбатта, улар солиҳлардандир”, дейилади.
Қолаверса, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо алайҳиссаломлар, айниқса, Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам ҳам азм-у, матонат соҳиби бўлганлар.
Фарзандларимиз тарбиясида шу жиҳатга ҳам аҳамиятли бўлсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Зотан, сабр ортидан бахт-саодат келиши ҳақиқатдир.
Ислом ХИДИРОВ,
“Ушунтепа” жоме масжиди имом-хатиби
Киритилган вақти: 14/09/2023 09:01; Кўрилганлиги: 640
Чоп этилган вақт: 11/10/2025 01:55