Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Ўқув якунланди

 
 

Жорий йилнинг 3-8 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, ҳамда туман/шаҳар бош отинойилари учун “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” йўналиши бўйича ташкил этилган 36 соатлик малака ошириш курсини мувафаққиятли тугатган вилоятимизнинг 18 нафар отинойилари сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилбар Ғуломова, хотин-қизлар билан ишлаш бўлими раҳбари Фарида Абдураҳимова, ЎМИ раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, хотин-қизлар бўлими раҳбари Марям Абдуллаева, малака ошириш маркази директори Ҳусниддин Аҳмедов ва курс тингловчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида диний-маърифий соҳада кўп йиллар мобайнида хотин-қизларнинг диний-маърифий саводхонлигини ошириш, аёл-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини жадаллаштириш, халқимизнинг азалий қадриятларини асраб-авайлаш, диний соҳадаги кўп йиллик самарали фаолияти учун вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят бош отинойиси Н. Темирова Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

 ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 12/10/2022 12:40;   Кўрилганлиги: 780
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/oquv-yakunlandi
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 09:20
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг