Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Мотуридийлик таълимотида иймон масаласи (4-мақола)

 
 

Шу тарзда Қуръонда зикр этилган “иймонлари зиёда бўлди” ояти шарҳини имом Мотуридий ва унинг издошлари ва барча ҳанафийлик олимлари тўғри англаш лозимлигини таъкидлашган. Маълумки, бошқа оқим ва тоифалар иймон зиёда бўлиши мумкинлиги ҳамда унинг ноқис бўлиши мумкинлигини таъкидлашган. Ҳамда иймоннинг зиёда бўлиши Қуръонда зикр этилган экан, демак уноқис бўлиши мумкин, деган қоидани ишлаб чиқишган. Аслида бу оят иймоннинг ўзи айнан зиёда ва ноқис бўлишига далолат қилмаслиги, зиёдалик, яъни олдинги ҳолатдан кейинги ҳолатга ўтишни табиатдаги ўсиш жараёнидаги каби бўлиши мумкинлиги олим томонидан зикр этилган.

Ҳамда Абул-Муъин ан-Насафий ўзининг “Табсират ал-адилла” асарида “Аслида иймон шартларига амални киритганлар унинг зиёда бўлиши ҳақидаги сўзни ҳам айтмасликлари лозим бўлади. Чунки, улар амалларни ҳам иймон деб санаганларидан сўнг, унда ҳеч кимнинг иймони мукаммал, тўлиқ бўла олмайди. Ҳамда зиёда бўлиб бориши ҳам бу ҳали мукаммал, комил бўлмаганлигини англатади ва у нуқсон чегарасида бўлиб қолаверади. Ҳамда бу қаршга кўра бирор ибодат йўқки, иймон бўлмаса.. (яъни, иймон шарти бўлмаса)”. Яъни олим иймон соҳиби учун агар унинг иймонига амал шарт қилинса унда меъёрини белгилашнинг имкони йўқилигини айтмоқда.

Шу тарзда Қуръон ва суннага кўра иймон шартига амалнинг киритилиши имкони йўқдир.

Юқоридаги ақидавий қараш, яъни иймоннинг шарти сифатида қалб билан тасдиқлаш, тил билан айтиш ҳамда иймоннинг зиёда ва ноқис бўлмаслиги Абу Ҳанифа, Имом Мотуридий, Абу Лайс Самарқандий, Ҳаким Самарқандий, Абу Жаъфар Таҳовий, Абул Муъин Насафий, Абу Ҳафс Насафий, Абул Баракот Насафий, Алоуддин Самарқандий, Абул Юср Пазвадий каби кўплаб машҳур олимлар томонидан далиллар билан исботлаган.

Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ - ЎМИ Самарқанд вилоят вакили (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 18/02/2020 16:15;   Кўрилганлиги: 1085
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/moturidiylik-talimotida-iymon-masalasi-4-maqola
Чоп этилган вақт: 14/09/2024 23:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг