Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Исломда аёлларга бўлган муносабат

 
 

Ислом дини биринчи бўлиб аёл киши ҳам худди эркак кашидек, тўлақонли инсон эканини эълон қилди. Бу маъно қуръони Каримнинг бир қанча оятларида қайта-қайта баён этилди.

Аллох таъло Нисо сурасида шундай деб марҳамат қилади. Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Раббингиздан қўрқинглар. (1-оят) 

Демак, одамийликда ва инсонийликда эркак ва аёл тенг эркакнинг аёлдан устунлиги йўқ.

Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам аёллар ҳам эркаклар каби инсон эканини эьлон қилдилар.

Оиша Розияллоҳу анҳу ривоят қилади Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам “Аёллар эркакларнинг туғишганларидир”, дедилар.

Қуръони Каримнинг узун сураларидан бири  Нисо (Аёллар) деб аталади. Шунингдек мужодала, талоқ сурасини ҳам “кичик Нисо” дийишади. Нур ва Аҳзоб сураларида ҳам аёллар масаласига  алоҳида эьтибор берилган.    Ислом тарихидан шуни биламизки, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам мусулмон умматига қилган ваьз-насиҳатларидан ташқари, яна аёллар учун алоҳида мажлислар ҳам ўтказиб турар эдилар.

Ислом динида Аёл зотига бу қадар аҳамиятли бўлишнинг асосий сабаби  жоҳилаят замонида аёлларнинг ўта хўрланганидир. 

Аёл киши барча инсоний ҳақлардан маҳрум эди, Ҳатто аёлни одам ўрнида кўрмайдиган тоифалар бор эди. Ғарбдаги носоролар оламига назар ташласак, уларда алоҳида илмий  йиғилишлар ўтказилиб, ўша давр раҳномалари томонидан “Аёл эркакни йўлдан уриши учун яратилган шайтондир, унга кўзи тушган одам ҳам гунаҳкор бўлади. Аёл ҳавони булғатмаслиги учун оғзига тўсиқ тутиб юриши керак” деган қарорлар қабул қилинган.

Шарққа назар соладиган бўлсак энг қадимги  маданият соҳиби дейилган Ҳиндистонда ўлган эркакнинг насибаси ўзи билан кетиши учун тирик хотинини унга қўшиб куйдирилганлигини биламиз.

Арабистондаги жоҳилият тизимида эса аёлга дунёнинг матоҳи сифатида қаралган. Аёл киши эркак кишининг шаҳвати учун керак эди. Оила масаласи жуда оғир аҳволда  эди. Аёл кишини молу-мулкка қўшиб мерос қилиб олиш оддий ҳол эди. Аёлга нисбатан паст муносабатлар унга етказилган турли зулмлар мисоли бир қанча сура ва оятларда  келган.  Жоҳимият даврида қиз фарзанд ор-номус ҳисобланар эди. Қайсики эркакка қиз фарзандни  хабарини келтиришса. Бу хабарни “ёмон”лигидан  уялиб, одамлар кўзидан беркиниб юрган. Бу қизни ўзим билан олиб юраверсаммикан ёки кўмиб юборсаммикан деб ҳаёл сурган.

Жоҳимият даврида қизлар катта бўлса булар жанга кира олмаса ўзларини ҳимоя қила олмаса, асрга тушса бизни шарманда қилади дея тириклай кўмганлар. Ёш бегуноҳ қизчаларни эса оталари онасига қизимни ясантириб бер ўйнатиб келаман  деб олиб чиқиб кўздан пана узоқроқ жойга борганда олдига қўғирчоқларини бериб ўзлари чуқур қазиганлар тайёр бўлгач қизчаларини шу чуқурга ташлаб устидан тупроқ тортганлар. Инсон номига доғ бўлган бу иш жоҳилият даврида юқори даражада боҳоланар эди, бу ишга ҳеч ким ҳаттоки оналар ҳам  қарши чиқа олмас эдилар.

Ўша ноинсоний одатга биринчи бўлиб Ислом дини қарши чиқди. Исломда аёлларни туғилганларидан умрларининг охиригача керакли маъишат билан таьминлаш эркаклар зиммасига юклатилган. Исломда аёл зоти ўзининг ҳаёт кечириши учун керакли нарсаларни топишда, уни нафақа билан таъминлаш эркакларга юклатилган. Шунингдек жоҳилият одатига хилоф ўлароқ қиз туғилганда хурсандчиликни бўртдириб изҳор қилиш тавсия қилинади. Ҳатто ҳадя улашишда ҳам кунгиллари нозиклиги эътиборидан, аввал қизлардан бошланади. Қиз туққан келинлар баракали келинлар сифатида эъзозланади. Қизларнинг ўзлари ҳам “барака рамзлари”  дея эркаланади.  Қиз  боққанларга турли моқомлар ваъда қилинади.

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади.  Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам: Кимнинг  учта қизи бўлса, уларнинг хархашалари, оғирликлари ва енгилликларига сабр қилса, Аллоҳ уларга кўрсатган раҳмати туфайли уни жаннатга киритур, дедилар. Бир киши: “Иккита бўлсачи, Ё Расулаллоҳ?” деди. “Иккита бўлса ҳам” дедилар.

Пайғамбаримиз Мухаммад саллоллоҳу алайҳу вассаллам Аёлларни улуғлаб “Жаннат оналар оёғи остидадир дедилар. Исломда мусулмонлар қадимдан аёл-қизларга  фақат яхши назар билан қараб келдилар ва келмоқдалар.    Бугунги ҳаётимизда ҳам президентимиз Ш.Мирзиёев - Фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам аёлларга боғлиқ. Агар ҳалқимиз биздан рози бўлишини хохласак авволо, мўътабар оналаримиз, опа-сингиллиримиз учун муносиб турмуш шароитларини яратишимиз керак. Она рози бўлса оила рози бўлади, оила рози бўлса жамият рози бўлади- дедилар. Бу мақсад мамлакатимизнинг тараққиёт стратегиясида энг муҳум йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Уларнинг ижросини тизимли тарзда ҳар бир кесимида амалга ошириш  учун Оила ва хотин қизлар давлат  қўмитасини ташкил этиш тўғрисида. Президент фармони қабул қилинди.  Бундан ташқари аёлларга турли енгилликлар бериш тўғрида 30дан зиёд қонунлар қабул қилинди.

Энди ҳар бир маҳаллада аёлларнинг дарди билан яшайдиган тизим бўлади. Қайси аёлга нима кераклиги, ўқиши, даволаниши, болалар тарбияси бўйича менинг столимда адолатли  рақам бўлади - деди давлатимиз рахбари.  Оила ва жамият устуни ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин – қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган.

Ватанимиз тараққиётида оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эгадирлар.

Хотамова Марҳабо Пайариқ туман бош отинойиси


Киритилган вақти: 05/12/2022 11:01;   Кўрилганлиги: 924
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/islomda-ayollarga-bolgan-munosabat
Чоп этилган вақт: 03/11/2025 23:43
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг