Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Ислом давридаги катта фитна 1 - қисм

 
 

Сийрат уламоларининг такидлашича, Исломдаги биринчи энг катта фитна Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу даврида содир бўлган. Тўғри, ундан олдин ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик чоғларида ва Абу Бакр розийаллоҳу анҳунинг халифалик даврида фитналар юз берган бўлса – да, лекин оммавий тус олмаган. Ҳадисларда ҳам катта фитналар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин бошланишига ишоралар бор.

Юқорида айтилганидек, Ислом тарихида содир бўлган энг катта фитна “Фитналар қулфи” дея ном олган иккинчи халифа, амирул мўминин Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳунинг даврига тўғри келади. Воқеани қисқача баён қиламиз: Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳунинг халифалик йиллари жамиятда адолат ҳукм сурарди. Еру осмонда барака эшиклари очиб қўйилган вақтлар. Одамлар тинчлик-омонликда ҳаёт кечирар, фитна нималигини асло билмас эдилар. Фитна у ёқда турсин, шубҳали савол берган кишиларнинг ҳам адаблари бериб қўйиларди.

Вақт ўтган сари турли халқлар Исломни қабул қила бошлади. Одамлар Ислом динига киргани билан ҳали аввалги эътиқод ва қарашлари тўлиқ ўнгланмаган эди. Ундан ташқари фитнабоши Абдуллоҳ ибн Сабаъга ўхшаган ичкаридан Исломга ҳужум қилиб, зарба бериш мақсадида ўзини мусулмон қилиб кўрсатаётган мунофиқлар йўқ эмасди. Шу ва шунга ўхшаш бошқа омиллар сабаб аста-секин фитнага йўл очила бошлади....

Давоми бор...

  Оқдарё тумани бош имом-хатиби Насрулло домла Исламов

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла   Холиқназаровнинг “Фитна кўз илғамас хатар” китобидан


Киритилган вақти: 24/05/2023 10:11;   Кўрилганлиги: 830
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/islom-davridagi-katta-fitna-1-qism
Чоп этилган вақт: 19/09/2025 19:45
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг