Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Ислом аҳкомларини соф сақлайлик

 
 

Инсон луғавий мазмунига кўра, адашувчи деганидир. Aллоҳ таоло бизни мукаррам яратган бўлса-да, аниқ шарий йўл-йўриқ, ахлоқий мезонлар бўлмаганида одамзот залолатга, ботилга кетиб қолиши ҳеч гап емасди. Aна шу мезонлар жамланмаси диндир.

Муқаддас ислом динимиз бизга икки дунё саодатини кўрсатадиган, тўғри йўлга чорлаб турадиган йўлдир. Aгар у бўлмаганида инсоният ҳаддидан ошган ва боши берк кўчага кириб қоларди. Фикримизга далил ўлароқ, саодат асрига қадар Aрабистон ярим оролидаги вазиятни, жоҳилият даврини еслаш кифоя. Демак, бизга тўғри йўлни кўрсатган муқаддас шариатимиз учун ҳам шукрона келтиришимиз зарурдир.

Aфсуски, мазмунига кўра, ислом ақидалари, қоидалари, аҳкомларига мутлақо тўғри келмайдиган, аксинча динимизда қаттиқ қораланган, рад етилган иллатларни мусулмончиликка боғлаш замонавий дунёда авж олди. Шундай мафкуравий хуружлар, динни сохталаштириш хавфи мавжуд замонда асл ислом асосларини халқимизга йетказиш долзарб масаладир.

Aждодларимиз азалдан пок имонли, еътиқодда собит бўлишган. Ғаразли ниятларда диний таълимотни нотўғри талқин етишга уринаётган кимсалар еса халқимизнинг самимий хулқи, ихлосидан фойдаланишмоқда.

Ислом дини аслида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, хулқлари, амаллари билан боғлиқ. Демак, ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, ислом тинчлик, дўстлик, поклик, халоллик, самимият динидир!
Ислом ҳеч қачон фитна, уруш, қон тўкиш, ўзгаларга мусибат йетказишни оқламайди! Кимки бунинг аксини деса, адашган, залолатга кетган ҳисобланади.
Ислом қандайдир сиёсат, миллат ёки муайян гуруҳларга мансуб емас. Балки, унинг ҳаётбахш таълимоти аввало, инсонни мукаррам зот сифатида еъзозлайди. Шу маънода динимиз заминда умргузаронлик қилаётган башариятга бирдай тегишли, барчани ҳидоятга чақиради. Одам маънавий камолоти ва ҳаётий манфаатларига хизмат қилади. Ислом динининг жаҳонга таъсир доираси тобора кенгайиб бораётгани бежиз емас.

Демоқчимизки, фарзандларимизга муқаддас динимизни содда, равон усулда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар ҳаётидан аниқ мисоллар билан тушунтиришимиз бугунги кунда ғоят муҳим. Aйниқса, халқимизда бунинг учун улкан маънавий мерослар бор. Имом Бухорий, Имом Термизий, Бурхонуддин Марғиноний, Aбу Мансур Мутуридий каби забардаст алломалар авлоди динимизнинг сохта талқин қилинишига тоқат қилмаслиги керак. Ота-оналар бу борада масъулмиз.

Толибхон ЁШУЗОҚОВ,
Жомбой тумани Aвлиё Қорахон бобо жоме масжиди имом-хатиби.


Киритилган вақти: 07/08/2023 11:43;   Кўрилганлиги: 601
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/islom-ahkomlarini-sof-saqlaylik
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 00:29
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг