Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Ҳизбут-таҳрир ал-исломий ташкилотининг ғоялари ва асослари

 
 

Даставвал Фаластинни озод қилишни мақсад қилган Набаҳоний, кейинчалик бутун дунё мусулмон мамлакатларини бирлаштирувчи ягона халифалик давлатини қуришни бош мақсад деб эълон қилган. Шундан кейин эса, ушбу шакилланган ислом умматининг даватлари орқали бутун дунёда халифалик давлатини қуриш мумкин деб ҳисоблайди.

Ҳаракат стратегияси. Ташкилот ҳукуматни қўлга олишда қуйидаги услубларни қўллайди:

  • Фикрий кураш. Бу омма орасида ўзининг “маданий” қарашларини тарғиб қилиш орқали бўлади;
  • Фикрий инқилоб. Бунда маданий ва сиёсий фаолият олиб борилиб, ҳизбнинг фикрлари жамият онгига сингиши билан юзага келади;
  • Ҳукуматни эгаллаш. Бу босқич “тарбияланган уммат” орқали барча ҳукумни қўлга олиш билан якунланади.

Сўнги йилларда “Ҳизбут-таҳрир” да ғоявий якдиллик йўқолиб,

фаолиятида юзага келган самарасизлик таркибий бўлинишларга олиб келди. Ундан “Ҳизбун-нусра”  гуруҳи ажралиб чиқди. Шунингдек, “Ҳизбут-таҳрир” нинг “Аёллар қаноти” кучайтирилиши баробарида, улар орасида ўзини ўзи ўлдириш, яъни “истишҳод” амалиётидан кенг фойдаланилмоқда.

Структураси. “Ҳизбут-таҳрир”нинг аъзолари ўртасида тақсимланган вазифалар аниқ белгиланганбўлиб, унга кўра, “Амир Қиёдат” (дунё бўйича халифалик давлатининг энг катт раҳбари), “Мўътамад” (Вакил, маълум бир давлат бошлиғи), “Масъул” (жавобгар, вилоят бўйича бошлиқ), “Нақиб” (раҳбар, раис, туман бўйича бошлиқ), унинг ёрдамчиси эса “Мусоид” ва ундан кейинги лавозимдагилар “Жиҳоз аъзолари” (бошқарув идора аъзолари) деб аталади. Ҳаракатга кирувчиларни ўқитишга масъуллар “Мушриф” (гуруҳ раҳбари) дейилса, ўқувчилар “Дорис” (ўқувчи) деб белгиланган. (давоми бор)

 Самарқанд вилоят бош имом-хатиби - Зайниддин Эшонқулов тайёрлади


Киритилган вақти: 12/08/2020 13:26;   Кўрилганлиги: 950
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/hizbut-tahrir-al-islomiy-tashkilotining-goyalari-va-asoslari
Чоп этилган вақт: 17/09/2024 23:39
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг