ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (Минтақадаги фаолияти).
“Ҳизбут-таҳрир”нинг Марказий Осиё минтақасидаги фаолияти ХХ асрнинг 80-йилларининг охири 90-йилларига тўғри келади.
Бу даврда “Ҳизбут-таҳрир”нинг талимотларига оид чет давлатларда нашр етилган мутаассибликка йўғрилган ва юқорида қайд етилган ғоялар акс етган турли хилдаги китоб, рисола, ва журналлар ноқонуний йўллар билан юртимизга кириб келди. У ўзининг тарғибот ишларини мунтазам равишда жумладан, ҳозирги куна ҳам дунёниниг сиёсий, иқтисодий ва диний манзарасини “Ҳизбут-таҳрир”нинг қарашларидан келиб чиққан ҳолатда қоралаб ёзилган варақаларни тарқатиш амалиётини қўллаб келмоқда.
Шунингдек, “Ҳизбут-таҳрир” минтақада мусулмонларга иқтисодий кўмак бериш, камунал тўловлар масаласида қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёш оилаларга уй қурулишида ёрдам бериш, байрамларда халққа ош тарқатиш орқали ўзига бўлган ишончни орттириш ва тарафдорлар сонини оширишга еришмоқда.
Зайниддин эшонқулов ЎМИ - Самарқанд вилоят вакили
Киритилган вақти: 31/01/2020 22:43; Кўрилганлиги: 1194
Чоп этилган вақт: 08/11/2024 17:46