“Фиқҳул акбар” санади:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
“Фиқҳул акбар” санади:
Саййид Кифоя Бухорий ал-Ҳанафий айтадилар: “Фиқҳул акбар” китобини ўқиш ва эшитиш ила ривоят қиламан: устозим ва таянчим Аллома Саййид Луъалшоҳ Бухорийдан, у киши Шайхул-Ислом Саййид Ҳусайн Аҳмад ал-Маданийдан, у киши Шайхул-Ҳинд Маҳмуд Ҳасан Девбандийдан, у киши Шайх Абдулғаний Мужаддидийдан, у киши Имом Муҳаммад Исҳоқ Деҳлавийдан, у киши Имом Абдулазиз Деҳлавийдан, у киши оталари Имом Валиюллоҳ Деҳлавийдан, у киши Имом Абу Тоҳир Курдийдан, у киши оталари Иброҳим ибн Ҳасан ал-Куронийдан (шу ергача Шайх Абдулғаний Мужаддидийдан биринчи йўл. Иккинчи йўл:), у киши Муҳаммад Обид Синдийдан, у киши Юсуф Музжожийдан, у киши оталари Муҳаммад Музжожийдан, у киши Иброҳим ал-Куронийдан ва у киши Софиюддин Қашшошийдан, у киши Аҳмад Шуновийдан, у киши Шамсуддин Ромлийдан, у киши Закариййи ал-Ансорийдан, у киши Ҳофиз ибн Ҳажардан, у киши Муҳаммад ибн Алий Ҳарийрийдан, у киши Қивомуддин Амир Котиб Ал-Атқонийдан, у киши Бурҳониддин Бухорийдан, у киши Ҳофизуддин Муҳаммад Бухорийдан, у киши Шамсиддин Кардарийдан, у киши Бадриддин Варсакийдан, у киши Абдурроҳман Кирмонийдан, у киши Абу Бакр Арсанбадийдан, у киши Абу Абд аз-Зузанийдан, у киши Абу Зайд Даббусийдан, у киши Абу Ҳафс Устуршонийдан, у киши Абу Алий Ҳусайн Насафийдан, у киши Абу Муҳаммад Абдуллоҳ Ҳорисийдан, у киши Абу Ҳафс Соғирдан, у киши Абу Ҳафс Кабирдан, у киши Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийдан ва у киши Имом Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собит Куфийдан ривоят қилишган.
Аллоҳ таолонинг уларнинг барчаларига раҳмати бўлсин!
Хайрулло домла Саттаров вилоят бош имом-хатиби ўринбосари
Киритилган вақти: 11/11/2021 06:42; Кўрилганлиги: 994
Чоп этилган вақт: 04/11/2025 20:59
		
																								



















