Эзгу касб эгалари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров хазратларининг юртимиз аҳли илмларига йуллаган мурожаатини эшитиб ниҳоятда таъсирландим. Чунки, ушбу мурожаатнинг ўзи аҳли илмлилар учун улкан мактаб ва келгусидаги фарлиятини тартибга солишда зарур дастуриламал, йўриқнома бўлди десак асло муболаға бўлмаса керак.
Муфтий хазратларини ушбу мурожаатномаси яна бир ахамиятли тамони шундаки, унинг ўта таъсирчанлиги, ҳатто, илм ахли бўлмаган кишини ҳам сергак торттириб,унинг қалбигача етиб бора олишидир.Тан олиш керак , бугунги ижтимоий тармокларда ҳам, реал ҳаётда ҳам фитналар авж олган бир вақтда баъзи аҳли илмларнинг кандайдир бир кимсаларнинг нопок уйинларига қурбон бўлаётгани ачинарли ҳолат, албатта. Бир имом хатибнинг имомлик минбаригача бўлган манзилида неча йиллар ва қанчалаб кишиларнинг йиллаб килган машаккатли меҳнати ётади. Шундай экан атрофимиздаги воқеаларга теран назар солиб ибрат олайлик. Раҳбаримиз муфтий Нуриддин домла Холиқназаров хазратларининг айтган сузларига оғишмай амал килиб, жаҳолатга қарши вазминлик, чуқур мулоҳаза ҳамда маърифат билан жавоб кайтарайлик.
Аллох таолодан барча имом домлаларимизга оилавий саодат, соғлик ҳамда халкимиз манфаати, юрт равнақи ва динимиз ривожи йўлидаги олиб бораётган самарали, холис хизматларида куч- кувват тилайман.
Пастдарғом тумани "Чандиробод" жоме масжиди имом-хатиби Насруллохон Нурулло ўгли
Киритилган вақти: 29/09/2022 09:13; Кўрилганлиги: 728
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 21:27